Исломий Инқилоб соқчилар корпуси терроризмга қарши курашаётган энг қудратли ҳарбий корпусдир
Эрон мудофаа вазири сўзлаган нутқда Эрон Исломий Инқилоб соқичлар корпусини тероризмга қарши курашаётган энг куч- қудратли ҳарбий ташкилот эканлиги ва бу корпусни терроризмга қарши курашнинг олдинги чизиғида бўлганини таъкидлади.
Бугун Эрон мудофаа вазири генерал Амир Ҳотамий Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қарши АҚШ давлат масъуллари ва Вашингтон давлатининг сўнгги позициялари ва таҳдидларига кўрсатган аксиламида деди: Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Эрон армияси ва бошқа ҳарбий ва ҳуқуқ- тартибот тизилмалари АҚШнинг душманона ҳатти ҳаракталари ва сиёсатлари қаршисида тура олишмоқда, ҳеч қачон АҚШ давлатини уччинчи томонни қўллаб қувватлаб уруш солиши ва терроризмни ҳимоя қилиш орқали минтақа хавфсизлигига таҳдид солишига ижозат бермайдилар деб қўшимча қилди.
Эрон мудофаа вазири шунингдек Исломий Инқилоб соқчилар корпусини Ўрта Шарқ минтақасида терроризмга қарши курашаётган энг маҳбуб ва обру- эътиборли корпус эканлигини таъкидлаб, Исломий Инқилоб соқчилар корпусини терроризмда айблаш ва унга нисбатан санкциялар жорий қилиш ўз навъидаги террорчилик ҳисобланади, Бундан ташқари терроризмга қарши қурашда бор куч қудратини ишга солиб келаётган соқчилар корпусига қарши фитна солиш ва уни кучсизлантиришга уриниш, минтақа ва жаҳон миқёсида терроризм ва нотинчликларни кенгайишига сабаб бўлади деб изоҳлади.
У ўз сўзларида Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қарши душманона ҳатти -ҳаракатлар ортида АҚШдаги лоббистлар турганлигини таъкидлаб, АҚШ президенти Дональд Трамп танлаган йўл дунёни хунрезликлар ва уруш омон йўналтирмоқда, ҳатто худди АҚШ халқи ва заковатли шахсиятлари ҳам бундай сиёсатларга норозилик билдириб, уни зўравонлик ва хавфли деб баҳолашмоқда деб айтди.