Европа давлатлари Баржом дастурини ҳимоя қилишини таъкидлашди
Франция, Англия ва Германия масъуллари, Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули ва Россияда босиладиган ОАВ АҚШ президентининг Эронга қарши навбатдаги иддаоларига аксиламал кўрсатдилар.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, кеча Франция, Англия ва Германия давлатлари чиқарган муштарак баёнотида, барча томонлар Баржом дастурига риоя қилиб уни ижро этиши зарурлигини таъкидлаб, бу келишув мамлакаталар миллий хавфсизлигининг манфаатидадир деб эълон қилдидлар.
Англия ташқи ишлар вазири Тереза Мей, Германия канслери Ангела Меркель ва Франция президенти Эмануэль Макрон ҳам АҚШ президентини Эронга қарши билдирган сўзларидан кейин чиқарган муштарак баёнотида Баржомни ҳимоя қилишни таъкидладилар.
Макур баёнотда шунингдек ядровий келишув халқаро тинчлик ва хавфсизлигида буюк бир одим ва 13 йил давоимдаги дипломатик фаолиятларнинг авжи ҳисобланади деб келтирилган.
Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Федерико Могерини Баржом борасидаги Трамп сўзларига кўрсатган аксиламалида Баржом иккитомонлама бир келишув эмас ва ҳеч бир мамлакатга ҳам тааллуқли эмас, ҳеч бир мамлакат ҳам уни тўхтатиш ҳаққига эга эмас деб таъкидлади.