Эрон ташқи ишлар вазири : Исломий Инқилоб соқчилар корпуси Эрон халқининг фахри- ифтихоридир
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Исломий Инқилоб соқчилар корупусини эронликларнинг фахри эканлигига ишора қилиб, соқчилар корпуси Эрон ислом жумҳурияти армияси ёнида Эрон яхлитлигининг асосий кафили ҳисобланади деб айтди.
Кеча Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Эрон телевидениясининг биринчи каналида қилган чиқишида, Эрон ислом жумҳурияти давлати ва Исломий Инқилоб соқчилар корпусига қарши АҚШ президентининг душманона сўзларини кескин қоралаб, деди: Дональд Трампнинг изҳороти мантиқсиз ва бемаврид айтилган гаплар эди.
Эрон ташқи ишлар вазири шунингдек АҚШ давлатини ҳардоим Эронга қарши душманона сиёсатлар олиб бориб диктаторларни ҳимоя қилиб келаётганлигига ишора қилар экан, АҚШ давлати 1953 йилда ҳам паҳлавийларга қарашли диктаторлик режимини ҳимоя қилиб Эрондаги қонуний давлатни ағдарилишига кумаклашганди деб қўшимча қилди.
Зариф ўз сўзларида АҚШ томонидан Баржом дастурини бузилаётганлигига тўхталиб, ҳозиргача Эрон ислом жумҳурияти АҚШ давлатининг ўз ваъдаларига амал қилмаётгани, Баржом дастурини бузаётгани, ҳамда Эроннинг самолётлар сотиб олиши учун АҚШ Молия вазирлигининг тўсиқлар яратаёгани ва ижозат беришни орқага қолдираётгани тўғрисида 9 та мактуб ёзган деб аниқлик киртди.