Шамхоний: минтақа халқи АҚШ ёлғончилигига ишонмайди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i24940-Шамхоний_минтақа_халқи_АҚШ_ёлғончилигига_ишонмайди
Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби терроризм хавф хатаридан нажот топиб, террорчи ва такфирий гуруҳларга қарши курашда Эрон ислом жумҳуриятини ўз ҳомийси сифатида биладиган минтақа халқи АҚШ ва бошқа зўравон қудратларга қарам бўлган ОАВнинг ёлғончилиги ва тўҳматларига ишонмайди деб таъкидлади.
(last modified 2018-08-22T17:52:35+00:00 )
октябр 22, 2017 19:06 Asia/Tashkent
  • Шамхоний
    Шамхоний

Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби терроризм хавф хатаридан нажот топиб, террорчи ва такфирий гуруҳларга қарши курашда Эрон ислом жумҳуриятини ўз ҳомийси сифатида биладиган минтақа халқи АҚШ ва бошқа зўравон қудратларга қарам бўлган ОАВнинг ёлғончилиги ва тўҳматларига ишонмайди деб таъкидлади.

Кеча Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби Али Шамхоний  Теҳрон шаҳрида Фаластин исломий муқовимат ҳаракати (Ҳамас) сиёсий идораси раисининг муовини Солеҳ Ал-Ароуриийни қабул қилганида  Ироқ ва Сурия давлатларининг таклифи асосида амалга оширилаётган терроризмга қарши кураш жараёнда Эроннинг фаол тарзда қатнашишининг стратегик таъсирларига ишора қилар экан,  АҚШ ва сионистик режими  минтақадаги мувозанатни халқ манфаатига ўзгартиришидан қўрқув ва ҳаросга тушишган. Шунингдек   Эроннинг минтақадаги нуфузини олдини олиш каби баҳоналар билан терроризмга қарши кураш йўналишини олдини олиш ва уни чеклаб қўйишга уриниб келишмоқда деб қўшимча қилди.

Эрон миллий хавфсизлиги бўйича олий кенгаши котиби ўз сўзларида ҳар доим  сионистик режимга  қарши кураш олиб бориш муқовамат гуруҳи ва фронтининг принсипиал ва ўзгармайдиган стратегияси эканлигига тўхталиб, деди:  сионистик режим босқинчилигини  олдини олишга ва тўхтатишга қаратилган асл стратегияни ижро этиш доирасидаги тактик ҳатти- ҳаракатларнинг сиёсий ва амалий фаолиятлари  муқовимат кучларининг иш дастурида бўлиб ҳардоим сўраб сураштирилади деб қўшимча қилди.

Ҳамас -Фаластин исломий муқовамат ҳаракати сиёсий идораси раисининг муовини Солеҳ Ал Ароур ҳам бу учрашувда  ислом номини ниқоб қилиб олган террорчи -такфирий гуруҳларнинг ноинсоний ва ваҳшиёна жиноятларини кескин қоралаб, террорчиларнинг бундай ҳатти- ҳаракталари нафақат Фаластин халқининг ҳақталабллик доирасидаги қарши кураш йўлига тўсиқлар яратади балки АҚШ, сионистик режими ва уларнинг ҳомийларининг мақсадларини ижро этиш йўлида хизмат қилмоқда деб айтди.