Эрон президенти: МАГАТЕ нейтрал позициясини сақлаб қолиши керак
(last modified Sun, 29 Oct 2017 14:17:05 GMT )
октябр 29, 2017 19:17 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти
    Эрон президенти

Эрон ислом жумҳурияти президенти МАГАТЕнинг мустақил ва нейтрал позициясини сақланишини таъкидлаб, Халқаро атом энергияси ташкилоти Эрон томонидан Баржом дастурини риоя қилинаётганини тасдиқлайдиган ягона халқаро ташклотдир деб айтди.

У шунингдек Баржом дастури муайян меъёрларга эга бўлиб Эрон ҳам айни уша меъёрлар асосида амла қилиб келмоқда деб қўшимч аиқлди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Теҳрон шаҳрида МАГАТЕ бош котиби Юкия Аманони қабул қилганида  Халқаро атом энергияси ташкилоти Баржом келишувини ижро этилиши ва сақлаб қолиши учун ҳозиргача конструктив ва ижобий рол ўйнаганини таъкидлаб, Эрон ва МАГАТЕ ўртасидаги ҳамкорликларнинг мукаммалиги ва эътиборга  лойиқ бўлганини қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний шунингдек,  Эрон давлатини МАГАТЕ доирасида, ҳамда халқаро қонун қоидалар ва Баржом келишуви асосида бу халқаро ташкилот билан ҳамкорлик қилишни давом эттиришга тайёр эканлигини таъкидлаб,  Эрон давлати халқаро қонунлар чорчубасида МАГАТЕ билан узоқмудатли ҳамкорликларни йўлга қўйишни истайди деб аниқлик киритди.

Эрон президенти ўз сўзларида  ҳеч бир мамлакат истаган тақдирда ҳам кўптомонлама ва халқаро келишувлар қаршисида тура олмаслигига тўхталиб,  Эрон биринчи бўлиб,  Баржом дастуридан чиқмайди ва ўз манфаатларидан фойдаланган пайтгача Баржом дастури доирасидаги  ўз мажбуриятларига амал қилади деб қайд этди.

МАГАТЕ бош директори Юкиа Амано ҳам  бу учрашувда  Баржом дастурини ўта ижобий ва яхши бир келишув эканлигини таъкидлаб, Эрон ислом жумҳурияти  Баржом ва Халқаро қонунлари чорчубасидаги  барча мажбуриятларига амал қилган деб айтди.

Амано шунингдек Эрон давлатини Баржом доирасидаги ўз мажбуриятларига амал қилиб келаётганини олқишлаб,  МАГАТЕнинг обру -эътибори аҳамиятлидир. Халқаро атом энергияси ташкилоти илгаригидек бетарафлик позициясини сақлаб қолишига ҳаракат қилади ва ҳақиқатлар ҳамда қонунлар асосида ҳақиқий ва тўғри ҳисоботлар беришни давом эттиради деб эълон қилди.

Ёрлиқ