Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг ахборот анжумани
Икки томонлама ҳамкорликларни янада кенгайтиришни Эрон, Россия ва Озарбайжон республикалари етакчиларининг уч томонлама ўтказиладиган йиғилишларида кун тартибидан жой олган
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби икки томонлама, минтақавий ва халқаро масалаларни ўрганиб чиқиш ҳамда терроризмга қарши курашиш шунингдек икки томонлама ҳамкорликларни янада кенгайтиришни Эрон, Россия ва Озарбайжон республикалари етакчиларининг уч томонлама ўтказиладиган йиғилишларида кун тартибидан жой олган деб айтди.
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун душанба куни маҳаллий ва хорижлик мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманидаги чиқишида Эрон, Россия ва Озарбайжон президентларининг чоршанба куни Теҳронда ўтказилиши режалаштирилган уч томонлама йиғилишлари ҳақида берилган саволга жавобан шундай айтдики, ушбу учрашув учала мамлакат ҳам кутаётган масалаларнинг ечимини топиш учун қулай фурсат бўлади.
Баҳром Қосемий Саудия арабистони ташқи ишлар вазири Одил Жубайрнинг агар Эрон Ҳусийларга ёрдам кўрсатмаганида эди, Ямандаги уруш бу пайтгача тамом бўлар эди деган баёнотига муносабат билдириб шундай айтдики, Арабистон расмийлари томонидан билдирилаётган баёнотлар оддий ҳолга айлангандек туюлади. Улар ўзларининг ушбу одатларини тарк этишмайди ва ушбу мамлакат расмийлари ўзларининг муаммоларини бошқаларнинг зиммасига юклашга ҳаракат қилишади ва бошқаларни жавобгар қилишга одатланишган.