Теҳронда Эрон, Россия ва Озарбойжон республикасининг учтомонлама йиғилиши ўтказилади
Теҳрон шаҳри Эрон, Россия ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги учтомоналама йиғилишининг иккинчи босқичининг мезбони бўлади.
Бу учтомонлама йиғилиш ўта аҳамиятли деб баҳоланмоқда.
Биринчидан Теҳрон давлатининг минтақавий ҳамжиҳатлик ва интеграция маркази сифатида рол ўйнаётгани ҳам шундай бир шароитдадирки, АҚШ давлати Эроннинг минтақавий таъсирини кўрмаганга олиб бу борада нотўғри ва асоссиз айбловларни эълон этишга уриниб келмоқда.
Иккинчидан учтомонлама ҳамкорликларнинг жиҳати ва мақсадига ҳамда бу йиғилишда ўртага қўйиладиган мавзўлар қўшний мамлакатлар ўртасида интеграциялашув чорчубасида минтақавий потенсиаллар ва имкониятларига эътибор бериб стратегик аҳамиятга эгалиги яққол назарга ташланмоқда.
Бу йиғилиш Қафқоздан Осиё ғарбигача давом этаётган минтақавий бўҳронларга алоҳида ва махсус қарашлар мавжудлигидан далолат бермоқда. Бу масала эса муштарак қараш ва хулосаларга келишнинг имкони борлиги ва бу йиғилиш барча мамлакатлар учун яхши ва муҳим бир мурожаат эканлигини кўрсатиб беради.
Ўтган август ойида Эрон ва Евроосиё ўрганишлар муассасаси -ЭРОС илмий кенгаши аъзолари иштирокида ўтказилган йиғилишда Эрон Ташқи ишлар вазирининг Осиё ва Океания ишлари бўйича муовини Муҳаммад Иброҳим Раҳимпур бу заминда қуйидагича фикр билдиради:
Эрон, Россия ва Озарбойжон республикасининг учтомонлама йиғилиши шундай бир ҳолда ўтказиладики, Эрон ва Росия ўртасидаги алоқаларнинг нозик бир давраси ва босқичи бошланган.Бу масаланинг асли сабаби Теҳрон ва Москва алоқаларида вужудга келган муҳим мавзўлар ва очилган янги саҳифалардир. Томонлар бу алоқаларни янада ривожлантириб ҳатто стратегик ҳамкорликка айлантириш қарорига келганлар.
Эндиликда минтақа ва жаҳон миқёсида юз бераётган воқеа -ҳодисалар Теҳрон ва Москванинг ўзаро муносабатларни янада яқинлаштириш томон йўналтирмоқда.
Эрон ислом жумҳурияти, Россия ва Озарбойжон республикаси раҳбарларининг 3 томонлама йиғилишини лойиҳалиштирилиши ҳар учта давлатни ўзаро муносабатларини янги саҳифани очишга ҳаракат қилишаётганлигидан далолат бермоқда.
Эроннинг бир томондан Россия ва бошқа томондан Озарбойжон жумҳурияти билан иқтисодий ҳамкорликларни кенгайтириши иккитомонлама муносабатларини янада кенгайиб бориши билан бир вақтда ушбу мамлакатларнинг кўптомонлама ҳамкорликларига асос солишига замин яратиши айтилади.
Иқтисодий- стратегик масалалар ёнида хавфсизлик меъёрлар ва алоқалар нуқтаи назаридан ҳам Осиё ғарбида ва Қафқоз минтақасида юз бераётган ҳодисалар ҳар уч мамлакатни бефарқ қолдирмайди ва ушбу йиғилиш ва маслаҳатлашувлар тинчликни кучайтириш ҳамда иқтисодий манфаатларини таъминлаш ва оширишда катта ҳисса қўшади.
Қафқоз масалалари бўйича эксперти Афшор Сулаймоний ЭЛНО ахборот агентлигига берган интервьюсида, Эрон, Россия ва Қафқоз минтақаси ўртасидаги ҳамкорликларни ошириш учун энг муҳим мавзўлардан бўлган шимолдан жануб томон йўл очиш лойиҳасига ишора этар экан, деди:
Эрон, Россия ва Озарбойжон республикси ўзаро алоқаларини кучайтириш учун юқори даражадаги геополитик ва геоэкономик потенсиал ва имкониятга эгалар.
Бу масалаларнинг барчаси бир- бирлари ёнида яхши потенсиал ва имкониятларга сабаб бўлиб, янги ҳамкорликлар даврасини бошлаб бериши мумкинн.
У ўз сўзларида шунингдек ҳаққатан ҳам Теҳрон, Баку ва Москва ўртасидаги янги ҳамкорликларни йўлга қўйилиши минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминланиши ва халқнинг фаровонлиги ва осойишталигининг кафилидир.
Эндиликда Теҳрон йиғилишида кўриб чиқилши кутилаётган бир қатор мавзўлар музокаралар рўйхатида жой олган. Шимол тарнзит йўли, Каспий денгизининг ҳуқуқий масалалари, Суриядан Қафқозгача мавжуд бўлган бўҳронлар ҳамда терроризмга қарши кураш ушбу мавзўлар сирасидандир.
Шу сабабдан, Теҳронда ўтказилиши кутилаётган бир кунлик ушбу йиғилишдан барча томмонлар энг яхши тарзда ва юқори даражада фойдаланишлари тўғри келади.