Исломий Инқилоб Раҳбари: АҚШнинг юзсизлигига қарши виқор билан тура олиш керак
(last modified Thu, 02 Nov 2017 13:25:40 GMT )
ноябр 02, 2017 18:25 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб Раҳбари
    Исломий Инқилоб Раҳбари

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари АҚШ сиёсатлари қаршисида пассив амал қилиш бу давлатни янада юзсиз бўлишга сабаб бўлади, бинобарин Вашингтон давлатининг юзсизлиги ва ҳаёсизлигига қарши кураш олиб боришнинг ягона йўли унга қарши виқор ва салобат билан тура олишдир деб айтдилар.

Бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  минглаб ўрта мактаб ўқувчилари ва университет талабалари билан учрашганида  бир сўз билан айтганда АҚШ паст ва нолойиқ бир душмандир. Ушбу ҳақиқат таассуб ва пессимистик  қарашнинг натижаси эмас балки  тажриба , масалалар борасида тўғри хулоса чиқариш ҳамда дунёдаги ҳақиқатлар буни яққол исботлаб беради деб қўшимча қилдилар.

Ул ҳазрат  Эрон халқини террочиликда айблаган АҚШ президенти Дональд Трампнинг иддаоларига ишора қалиб, дедилар: АҚШ президентининг ушбу аҳмоқона гаплари АҚШ давлатини нафақат Эрон давлати ва раҳбарига душман эканлиги балки Вашингтон қаршисида виқор билан тура олган ва чарчамайдиган  жасур Эрон халқига нисбатан  душманона ва кина -адоватга асосланган сиёсатлар олиб бораётганидан далолат бермоқда деб аниқлик киритдилар.

Исломий Инқилқоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий Эрон халқини йўқ қиламиз деган АҚШ давлат масъулларининг бир неча йил олдинги сўзларига ишора қилиб, улар  буюк тарих ва маданиятга эга бўлган халқни таг -тубидан йўқ қилиш мутлақо мумкин эмаслигини ҳалигача англаб етмаган деб таъкидладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари  ўқувчилар ва талабаларга Эроннинг энг асосий душмани яъни АҚШ душманчилигини эсдан чиқармасликлари зарурлигини тавсия қилиб ушбу йўналиш Эроннинг порлоқ келажагига кафолат беради деб айтдилар.