Эроннинг Ироқдаги элчиси: 3 миллиондан ортиқ зиёратчилар Эрон чегарасидан Ироқ юртига киришади
Тарқатилган статистика маълумотларига биноан, ўтган йилда икки миллиондан ортиқ эронлик зиёратчилар Имом Ҳусайн (а)нинг арбаъийн маросимида қатнашиш учун Ироқга киришган
Эрон ислом жумҳуриятининг Ироқдаги элчисига кўра, Эрон чегарасидан Ироқ юртига кирадиган эронлик зиёратчилар ва турли мамлакатларнинг зиёратчилари бир ҳафта мобайнида 3 миллиондан ортади.
Иражи Масжидий бугун шанба куни Ироқ шарқидаги Восет вилояти марказининг Кут шаҳрига сафар қилиши мобайнида Ирна агентлиги билан суҳбат ўтказиб шундай айтдики, бу йил Имом Ҳусайн (а)нинг арбаъийн маросимида иштирок этувчиларнинг сони, маълумотларга кўра 300 минг нафарга кўпаяди.
Эроннинг Бағдоддаги элчисига кўра, пайшанба кунига қадар бир миллион 700 минг нафар зиёратчилар пиёда ва транспорт ҳамда самолёт орқали Ироқ юртига киришган. Тарқатилган статистика маълумотларига биноан, ўтган йилда икки миллиондан ортиқ эронлик зиёратчилар Имом Ҳусайн (а)нинг арбаъийн маросимида қатнашиш учун Ироқга киришган.
Жорий йилнинг 9 ноябр пайшанба куни Пайғамбаримиз набираси бўлмиш ҳазрат Имом Ҳусайн (а)нинг шаҳид бўлган кунларининг қирқинчи кунига тўғри келади. Ҳар йили юз минглаб эронлик зиёратчилар Имом Ҳусайн (а)нинг арбаъийн маросимда иштирок этиш мақсадида Карбалога сафар қилишади.