Эрон ва Покистон мудофаавий муносабатларни кенгайтириш зарурлигини таъкидлади
Покистон армияси қўмондони Қамар Жовид Божво бугун душанба куни Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқерий билан учрашди ва суҳбат ўтказди
Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари бош штаби бошлиғи ва Покистон армияси қўмондони Теҳронда учрашган чоғида икки юртнинг хавфсизлигини ва мудофавий муносабатларини янада кенгайтириш зарурлигини таъкидлаб ўтишди.
Теҳронга сафар қилган Покистон армияси қўмондони Қамар Жовид Божво бугун душанба куни Эрон қуролли кучлари бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Боқерий билан учрашди ва суҳбат ўтказди.
Генрал Муҳаммад Боқерий ва Қамар Жовид Божво ушбу учрашда икки томонлама ва минтақавий масалалар юзасидан ўзаро маслаҳатлашиб олишди. Шунингдек, Эрон ислом жумҳурияти қуролли кучлари бош штаби бошлиғи ва Покистон армияси қўмондони мазкур учрашувда муштарак муаммоларни ҳал этиш учун, хусусан иккала мамлакат чегараларида терроризмнинг кенгайиб боришига қарши курашда хавфсизлик ва мудофаавий муносабатларни янада ривожлантириш зарурлигини қайд этишди ҳамда саноат, тадқиқот ва таълим соҳасида мудофаа хавфсизлиги бўйича алоқаларни янада кенгайтиришни таъкидлашди.