Саудия Арабистони фитна ва уруш солишнинг асли манбаидир
(last modified Wed, 08 Nov 2017 07:52:31 GMT )
ноябр 08, 2017 12:52 Asia/Tashkent

Тажовузкор Ол Сауд коалициясини Эронга қарши навбатдаги тўҳматлари ва иддаолари минтақада бўҳронларни келтириб чиқариш ва уруш оловини ёқиш учун АҚШ, Саудия Арабистони ва сионистик режими томонидан келтириб чиқарилаётган фитналарнинг янги томониларини яққол ошкор этиб бермоқда.

Яман армиясини баллистик ракета билан Арабистон пойтахти Ар-Риёд шаҳрининг "Малик Холид" номидаги аэропортини нишонга олинганидан сўнг, Саудия Арабистони бошчилигидаги  тажовузкор коалиция Эронга қарши эълон этган айбловлар ва тўҳматларида ушбу  ҳарбий тажҳзизотлар Эрондан Яманга  етказиб берилган деб иддао қилди.

Арабистон ташқи ишлар вазири Одил Ажжабир ҳам  Эронга нисбатан АҚШ президенти Дональд Трампнинг ёлғон айбловлари ва сўзлари билан бошланган ушбу сенарияни давомида кулгули иддаоларида Эрон ислом жумҳуриятини тероризмни ҳимоя қилишда айблади. У ўз сўзларида  Ар -Риёд давлати  Эроннинг душманона ҳатти -ҳаракатларига жавоб қайтариш ҳаққига эгадир деб таҳдид қилди.

Баҳрайн ташқи ишлар вазири Холид бин Аҳмад Ол Халифа ва БАА ташқи ишлар вазирининг маслаҳатчиси Анвар Қарқош ҳам Эронга қарши бунга ўхшаган иддаолари ва айбловларини эълон қилишди.

Аммо Эрон ислом жумҳурияти уларнинг ушбу асоссиз иддоалари ва тўҳматларига жиддий ва қаттиқ аксиламал кўрсатди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳром Қосимий  Саудия Арабистонининг иддаоларига кўрсатган аксил амалида бу тажовузкор режимга  Эронга нисбатан асоссиз айбловларни эълон этиш ҳамда бошқаларни айбдор этиш сиёсатларидан воз кечиб  Яманнинг бегуноҳ халқига  қарши тажовузлари ва ваҳшиёна ҳужумларини зудлик билан тўхтатиши ҳамда бу мамлакатда тинчликни таъминлаш учун яманлик гуруҳлар ўртасида музокаралар йўлиини текислаб беришини тавсия қилди.

Эрон минтақа ички ишларида аралашмоқда деган   Арабистоннинг ушбу асоссиз ва ноаниқ иддаолари шундай бир ҳолда эълон этилмоқдаки, ўтган май ойининг авваларида Арабистон валиаҳдии ўринбосари ва бу мамлакат мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон  "Ал арабия" телеканалига берган интервьюсида халқаро қонун -қоидаларига зид бўлган ва таҳдид оҳангида     нотинчликлар ва урушни Эрон чегараларигача кенгайтириш керак деб иддао қилганди.

Аммо ушбу сиёсий ўйинларнинг бошқа томонини " Ерусалим жорнал" нашрияси бошқача қилиб баён этмоқда.

Сионистик режимнинг ушбу нашрияси Саудия Арабистони ва сионистик режимнинг махфий ҳамкорликларига ишора қилиб  бир неча олдин Ар Риёд давлати  Исроилнинг ҳужум қилиши учун йўлни текислаш мақсадида Эроннинг ракета ҳужумларига зид радар системаларини бузиш учвун айрим синовлар  ўтказди деб ёзди.

  АҚШ ҳимоятларига таяниб Ол Сауд режимининг бундай душманона ҳатти-ҳаракатлари минтақа ва оммавий хавфсизликни жиддий хавф- хатарга дучор этиши мумкин.

Ўтган сешанба куни АҚШ Мудофаа вазирлиги -Пентагон ҳам  чиқарган баёнотида  ўз таъбири билан Ўрта Шарқ минтақасида Эроннинг таъсирчан нуфузи ва радикал ҳаракатини олдини олиш учун АҚШ ва Арабистон ҳарбий соҳада ҳамкорлик қилишади деб маълум қилди.

Ўтган душанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф  Твиттер саҳифасида  минтақа масалаларига ишора қилиб қуйидагича ёзди: АҚШ президенти Дональд Трампни  Саудия Арабистонига уюштирган сафари Баҳрайнда халққа нисбатан босимлар, зўравонликлар ва қийноқларни ошишига сабаб бдўлди ва унинг ортидан Қатарда ҳам бўҳронлар келиб чиқмоқда .

Эндиликда Ар Риёд давлати учун иккита йўлдан бошқа чораси йўқ:

Биринчидан  Саудия Арабистон режимини нобуд бўлишига сабаб бўладиган ҳозирги йўлини давом эттириши бўлса иккинчидан  ўтмишдан сабоқ олиб ҳозирги сиёсатлари ва ҳатти -ҳаракатини ўзгартиришдир

 Фақат ушбу ҳол яъни икикнчи варинтга таяниши билан Саудия Арабистони режими  минтақада конструктив рол ўйнашини имкони пайдо бўлади.

       

Ёрлиқ