ноябр 08, 2017 18:10 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний: АҚШ ва Сионистик режим ҳар доим минтақа халқларига нисбатан ёмон ниятда бўлган
    Ҳасан Руҳоний: АҚШ ва Сионистик режим ҳар доим минтақа халқларига нисбатан ёмон ниятда бўлган

Америка ва Сионистик режим ҳар доим минтақа халқларига нисбатан ёмон ниятда бўлган ва минтақанинг нефтини ва бойликларини талон-тарож қилиш мақсадида ҳар хил баҳоналарни ишга солиб, минтақада жойлашиб олиб ўзининг яккаҳукмронлигини ўрнатган

Эрон ислом жумҳурияти президентига кўра, Америка ва Сионистик режим ҳар доим минтақа халқларига нисбатан ёмон ниятда бўлган ва минтақанинг нефтини ва бойликларини талон-тарож қилиш мақсадида ҳар хил баҳоналарни ишга солиб, минтақада жойлашиб олиб ўзининг яккаҳукмронлигини ўрнатган. 

Ҳасан Руҳоний чоршанба куни давлат ҳайъатининг йиғилишида шундай айтдики, ғарб ва қудратли давлатлар ҳамиша ушбу минтақа халқларининг орасини бузиш ва улар орасида ихтилоф келтириб чиқариш билан машғул бўлган, шулардан келиб чиқиб минтақа мамлакатларининг айрим ҳукмронлари ҳам ушбу ҳақиқатларни ва воқеъликларни тўғри англаб, минтақа халқларининг ҳамжиҳатлиги ва бирлиги йўлида қадам қўйишларига умидвормиз деб қўшимча қилиб ўтди. 

Эрон ислом жумҳурияти президентининг маълум қилишича, АҚШ давлати минтақа мамлкатларини айниқса Саудия арабистонини талон-тарож қилишда махсус маҳоратга эгадир. Шунингдек, Америка турли қурол-яроқларни сотиш билан минтақада доимий тарзда уруш оловини ёқиб туради. 

Ҳасан Руҳоний Арабистоннинг минтақа халқларига жумладан Ироқ, Сурия ва Яман халқаларига нисбатан душманлигига ишора қилиб шундай айтдики, Эрон ислом жумҳурияти минтақа халқларига нисбатан фақат яхши ва хайрихоҳ ниятда бўлиб, Эрон юрти минтақада хусусан Яман, Ироқ, Сурия ва ҳатто Саудия арабистонида ҳам тинчлик ва барқарорликни ўрнатилиши ҳамда хавфсизликнинг таъминланишини истайди. 

Ҳасан Руҳоний минтақа халқлари устидан ёғилаётган бомбаларнинг ва тажовузкор ҳаракатларнинг тўхтатилишига ҳам алоҳида ишора қилиб ўтди. Эрон ислом жумҳурияти президенти Саудия арабистони масъулларига қарата шундай айтдики, агар Эрон сизларнинг дўстингиз эмас деб ўйласаларингиз ҳамда АҚШ ва Исроилни ўзларингиз учун дўст деб билсаларингиз, бундай қарашлар стратегик хатодир. 

Ёрлиқ