Исломий Инқилоб раҳбари: Исломий Инқилобнинг ўтмишдаги йўналиши умид бағишловчи нишонларига эгадир
Ҳазрат Имом Ҳусейн (а) ва ул зотнинг вафодор ёронларининг Арбаъийн кунида Ҳазрат Имом Хумайний (р.а) ҳусейнияси бутун Эрондан келган университет талабаларидан тўлганди. Университет талабалари ва устозлари бу маконда Исломий Инқилоб муззам Раҳбари ҳузурида Ҳусейнйи Арбаъийн азодорлик маросимларини ўтказдилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий талабалар тўпламида сўзлаган қисқача сўзларида Ҳусейний Арбаъийн маросимларини улуғлаши билан ушбу буюк маросим ва тўпланишлар барчамизнинг азм- иродамизни янада мустаҳкамланиши ва устоворлиига сабаб бўлиши керак. Муҳими шудирки ушбу йўналишда ҳардоим изчил қадамлар ташлаб қийинчликлар ва муаммолардан қатъий назар ўз йўлимизни давом эттиришимиз керак деб айтдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шунингдек Худо йўлида саъй ҳаракат қилиш, ҳақиқат ва адолатни мустаҳкамлаш ҳамда исломий цивилизация ва жомеасига етиш йўли қийин ва кўп баланд пастликларга эгадир, аммо Исломий Инқилобнинг тарихи ва унинг ривожланишига шоҳид бўлиб, бутунлай умид бағишловчи, мувафаққиятли ва яхши оқибатларининг нишонаси барчамизга маълум бўлмоқда деб қўшимча қилдилар.