Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 10 Nov 2017 14:38:54 GMT )
ноябр 10, 2017 19:38 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози хутбалари
    Теҳрон жума намози хутбалари

Ироқ, Сурия, Яман ва Ливандаги ҳамма жиноятларда катта таъсирга эга бўлган Саудия режими, эндиликда Ливан бош вазирини чақиртириб, унга олдиндан тайёрлаб қўйилган матнни қўлига бериб қўйиб унинг мажбурий истеъфосини талаб қилиши ҳам ушбу мамлакатнинг Ливан ички ишларига очиқчасига аралашаётганини билдиради

Теҳрон жума намози имом хатибига кўра, Ливан бош вазири Саъд ал-Ҳаририйнинг Риёзда истеъфо бериши, Саудия арабистонининг Ливан ички ишларига ошкора аралашувидан далолат қилади. 

Теҳрон жума намози имом хатиби Оятуллоҳ Аҳмад Хотамий Ливандаги нотинчлик ва бўҳронли вазиятнинг сабабчиси дея Саудия арабистонини айтди. Унга кўра, Ироқ, Сурия, Яман ва Ливандаги ҳамма жиноятларда катта таъсирга эга бўлган Саудия режими, эндиликда Ливан бош вазирини чақиртириб, унга олдиндан тайёрлаб қўйилган матнни қўлига бериб қўйиб унинг мажбурий истеъфосини талаб қилиши ҳам ушбу мамлакатнинг Ливан ички ишларига очиқчасига аралашаётганини билдиради. 

Теҳрон жума намози имом хатиби Арабистондаги охирги ўзгаришлар ва Саудиялик шаҳзодаларнинг қамоққа олинишини ҳам намойишкорона ҳаракат дея атади ва шундай айтдики, Саудиянинг валиаҳди Муҳаммад Бин Салмоннинг Эронга қарши баёноти агар амалга ошадиган бўлса, Эрон халқининг кескин қаршилигига учрайди ва тегишлича жавоб олади. 

Оятуллоҳ Аҳмад Хотамий Ироқ Курдистонида мамлакатдан алоҳида бўлиб ажралиб чиқиш бўйича бўлиб ўтган референдумнинг барбод бўлгани ва ушбу минтақада Янги Исроилни барпо қилиш юзасидан олиб борилган фитналарнинг барҳам топганига ишора қилиб шундай айтдики, Ироқ Курдистони масъуллари олдинги мағлубиятларини ва тажрибаларини яна такрорламасликлари керак ҳамда ўзаро ҳамжиҳат ва бирдам бўлишлари мақсадга мувофиқ бўлади.