БРИКС/ халқаро тартибни бузиш ўрнига уни қайта белгилаш
-
БРИКС/ халқаро тартибни бузиш ўрнига уни қайта белгилаш
Ғарб гегемонлигининг заифлашуви ва халқаро тизимнинг ўтиш даври шароитда БПРИКС ривожланаётган кучлар коалицияси сифатида мавжуд тартибни ағдаришни эмас, балки уни кўп томонлама, адолатли ва глобал барқаролик асосида ислоҳ қилиш ва қайта белгилашга интилмоқда.
Халқаро тизимни қайта қуриш ва Ғарб гегемон таъсирининг пасайиши даврида БРИКС гуруҳи ривожланаётган кучларнинг яқинлашиш рамзига айланди. Хитой, Россия, Ҳиндистон, Бразилия, Жанубий Африка, Эрон каби давлатлардан ташкил топган бу гуруҳ янада кўп қутбли ва демократик тартиб яратишга ҳаракат қилади. Ҳукмронлик ва монополияга эмас, тенглик ва ўзаро ҳурматга асосланган тартиб.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, оммабоп фикрлардан фарқли ўлароқ, БРИКС "аксил Ғарб" тузилмаси эмас, балки ҳозирги дунё тартибини ислоҳ қилиш ва қайта ташкил этишни мақсад қилган. Бу гуруҳ Ғарбни ўзи учун бир томонлама ва қарамақарши ҳатти-ҳаракатари билан мавжуд тартиб учун энг катта таҳдид деб ҳисоблайди. Бу ўз-ўзини йўқ қилиш мисолларини Жаҳон Савдо Ташкилоти тамойилларига зид бўлган АҚШнинг янги таъриф сиёсатига ёки Ғарбнинг сионистик режимни сўзсиз қўллаб-қувватлашида кириши мумкин. БМТ Хавфсизлик Ккнгаши каби халқаро институтларниннг қонунийлигини ҳам бузган ҳатти ҳаракатлар. Бундан фарқли ўлароқ, БРИКС "халқаро ҳуқуқ" ва БМТ Низоми" га асосланган глобал тарибни сақлашга урғу беради. Россия ва Хитой раҳбарлари келажакдаги тартиб янада қамраб олувчи, адолатли ва плюриалимзга асосланган бўлиши кераклигини бир неча бор таъкидлаган. Бу коалиция Ғарбнинг неоколониал моделларни ҳам рад этиб, ўз ҳамкорлигнини "тенг иштирок" ва " мамлакатни ички ишларига аралашмаслик" тамойиллари асосида йўналтирди. Иқтисодий соҳада БРИКС сиёсий шартларсиз ривожланиб моделини илгари суради. БРИКС Тараққиёт банкини ташкил этиш орқали мамлакатларни сиёсий мажбуриятсизларсиз молиялаштиришга имкон берадиган модел.
Ниҳоят, янги молиявий ва савдо тамойиллари ғоясини таклиф қилиш орқали БРИКС глобал иқтисодиётнинг сиёсий босим воситасига айланишининг олдини олиш учун СВИФТ каби Ғарбга боғлиқ механизмларга алтернатив яратишга интилади. Шундай қилиб, бу гуруҳ глобал тартибни бузиши эмас, балки уни адолатли ва барқарор ривожлантиришга интилади.
БРИКС: глобал молиявий тартиб ва янги иқтисодий архитектурага қарши чиқиш