Қосимий: Эрон ислом жумҳуриятини айблаш замони ўтиб кетган
(last modified Sun, 12 Nov 2017 13:51:11 GMT )
ноябр 12, 2017 18:51 Asia/Tashkent
  • Қосимий
    Қосимий

Эрон ислом жумҳурияти Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳрайндаги нефт қувурларидан бирида юз берган портлашда Манама давлатини Эронни айблагани ва Эронга қарши позиция тутганлигини кескин қоралади.

Кеча Баҳрайн ташқи ишлар вазири Шайх Холид бин Аҳмад Ол Халифа Баҳрайннинг нефт қувурида юз берган портлашда Эроннинг қўли бор деб иддао қилганди.

Бугун Эрон Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Баҳром Қосимий сўзлаган нутқида  Баҳрайнда юз берган ҳар бир ҳодиса ортидан бу давлат масъулларининг тилга оладиган ягона масала Эронни қайта -қайта айблашдир. Улар  бундай тўҳматлар, иддаолар, ёлғон сўзлар ва бачкана ўйинларнинг замони ўтиб кетганини била олишлари керак деб таъкидлади.

Баҳром Қосими ўз сўзларида Эрон ислом жумҳурияти ҳардоим ўз қўшнийларининг тинчлиги ва барқорлигини ўз хавфсизлиги ва тинчлиги деб билган ва ушбу принсип доирасида амал қилиб келган деб қўшимча қилди.

Эрон ислом жумҳурияти ҳардоим минтақа давлатлари ўтган йиллардаги кўп харажатли, кўпхатоли ва самарасиз ҳатти-ҳаракати ва сиёсатларидан воз кечиб, бадбинлик ва таассубдан ташқари минтақада рўй бераётган ҳодисалар ва маълум ҳақиқатларни англаб етишлари кераклигини таъкидламоқда.