Исломий Инқилоб Раҳбари зилзиладан зарар кўрганларга шошилинч ёрдам кўрсатишни буюрдилар
Эрон ғарбида юз берган кучли зилзила оқибатида ўнлаб инсонларни қурбон бўлгани ортидан Исломий Инқилоб муаззам раҳбари чиқарган баёнотида барча масъулларни зарар кўрган шахсларга тезлик билан ёрдам беришларини таъкидладилар.
Айтиш керакки якшанба кечаси Эрон ғарби ва Ироқнинг турли шаҳарларида 7,3 балли зилзила рўй ерди. Ушбу кучли зилзила оқибатида ҳозиргача Эрон ғарбида қурбон бўлганлар сони 341 нафардан ошган ва жароҳат олганлар сони 6 минг нафарга етди. Шунингдек 70 мингдан ортиқ фуқароларр уй-жойсиз қолишган.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоиҳил Узмоъ Хоманаий ўз баёнотида шунингдек давлат масъулларига дастлабки соатларда зилзиладан зарар кўрган ва уй жойсиз қолган фуқароларга тезлик билан ёрдам бериш учун бор куч қудратини ишга солиши ҳамда мавжуд имкониятлардан фойдаланиб талофатларни олдини олишга саъй-ҳаракта қилишларини буюрдилар.
Исломий Инқилоб раҳбари ўз баёнотида , Эрон армияси, Исломий Инқилоб соқчилар корпуси, кўнгиллиларга вайроналар остида қолган инсонларни нажот бериш мажрўҳларни касалхоналарга олиб боришга ёрдам кўрсатиш жараёнига кумаклашишини таъкидладилар. Ул Зот ўз сўзларида давлат муассасалари хох ҳарбий ва хоҳ ҳарбий бўлмаган ташкилотларни зилзиладан зарар кўрганлар ва уларнинг аҳли оиларига ёрдам кўрсатишлари зарурлигини эълон қилдилар.
Оятуллоиҳил Узмоъ хоманаий ҳазратлари шунингдек дедилар: мен ҳам чин дилдан ушбу аччиқ ва қайғули ҳодисада қурбон бўлган ва шахслар аҳли- оилалари ҳамда бутун Эрон халқи, Кирмоншоҳликлар хусусан бу минтақа халқига чуқур тасаллият изҳор этаман.