Эронда юз берган кучли зилзила оқибатида юзлаб инсонлар қурбон бўлди
Кеча якшанба кечаси Эроннинг ғарб вилоятлари хусусан Кирмоншоҳ вилоятида сезилган 7,3 балли зилзила оқибатида юзлаб инсонлар қурбон бўлиб, минглаб нафар жароҳат олди.
Қурбон бўлган ва жароҳат олган шахсларни вайроналар тагидан олиб чиқиш ишлари суръат билан давом этмоқда.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Кирмоншоҳ вилояти ҳокими Ҳушанг Бозванд мухбирларга берган интервьюсида зилзила юз берган минтақаларидаги вайроналар тагидан қурбонлар ва жароҳат олган шахсларни нажот бериш амалиётларида тез ёрдам хизмати, кўнгилли кучлар ва давлатнинг бошқа муассасалари вакиллари иштирак этмоқда деб айтди.
Сўнгги хабарларга биноан, ушбу кучли зилзила оқибатида қурбон бўлганлар сони 200 нафардан ошиб, жароҳат олган шахслар ҳам минглаб нафарни ташкил қилмоқда.
Қурбонлар сонини ошиши эҳтимоли борлиги айтилади.
Бундан ташқари бу мудҳиш ҳодисада 70 мингдан ортиқ инсонлар бошпанасиз қолишган.
Кирмоншоҳ вилояти ҳокими ўз сўзларида зилзила натижасида мажрўҳ бўлган шасхларни ҳодиса жойидан тинч жойларга кўчириш ва касалхоналарда ётқизиш учун 30 та вертолётни сафарбар этилганини таъкидлади.
Бозванд ўз сўзларида Кирмоншоҳдаги айрим тиббий марказларига етказилган зарарга тўхталиб, зилзила оқибатида жароҳат олганлардан ўнлаб нафари даволаш учун бошқа вилоятларга юборилган деб айтди.
Шу ҳолда Эрон ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмоний Фазлий ҳам Эрон ғарбида рўй берган зилзила оқибатида келиб чиққан муаммоларни бартараф этиш ҳамда фуқароларга ёрдам кўрсатиш учун барча имкониятлардан фойдланиш тўғрисидаги Эрон ислом жумҳуриятининг фармойишига ишора қилиб, ҳодиса жойига бошқа вилоятлардан лозим тажҳизотлар ва ёрдамлар етказилмоқда деб айтди.
Эрн ички ишлар вазири шунингдек Эрон армияси ва соқичлар корпусидан саҳроларда махсус ва шошилинч тиббий марказларни ташкил этилишига кумаклашиши ва зилзиладан зарар кўрганларга ёрдам кўрсатишларини сўради.