Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ахборот анжумани ўтказди
Эрон ислом жумҳуриятининг принципиал сиёсатига асосан, Теҳрон бошқа мамлакатларнинг ички ишларига ҳеч қачон аралашмайди
Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Эрон ислом жумҳуриятининг принципиал сиёсатига асосан, Теҳрон бошқа мамлакатларнинг ички ишларига ҳеч қачон аралашмайди.
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун душанба куни маҳаллий ва хорижлик мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманидаги чиқишида шундай таъкидлаб ўтдики, Эрон ҳар доим Ливанда тинчлик ва осойишталик ҳамда барқарорликнинг таъминланишига тарафдорлик қилиб келган. Унинг қўшимча қилишича, Ливан бош вазири Саъд ал-Ҳарийрийнинг истеъфосига доир мавзу ливанликларнинг ўзларига таалуқлидир.
Баҳром Қосемий хорижий ахборот агентликлар мухбирлари томонидан Саудия арабистонининг талаби билан Эронга қарши Араб лигасининг шошилинч йиғилиш ўтказилишига доир берилган саволига жавобан шундай айтдики, ушбу ҳатти-ҳаракатлар Арабистоннинг янги жиноятларидан эмас ва Ол Сауд ҳукмдорлари ички ва ташқи муаммолар сабабли ва кетма-кет мағлубиятларга учрашлари ортидан, Эронга қарши тўпланишга уринади.