Эронда тезкор-қутқарув гуруҳи ишини якунлади, талофатлар ҳисоблаб чиқилди
(last modified Tue, 14 Nov 2017 08:57:47 GMT )
ноябр 14, 2017 13:57 Asia/Tashkent
  • Эронда тезкор-қутқарув гуруҳи ишини якунлади, талофатлар ҳисоблаб чиқилди
    Эронда тезкор-қутқарув гуруҳи ишини якунлади, талофатлар ҳисоблаб чиқилди

Эронда кузатилган кучли ер қимирлашида энг камида 450 киши ҳаётдан кўз юмган

12 ноябрь куни Эронда кузатилган кучли ер қимирлашида энг камида 450 киши ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақда қутқарув амалиётини якунлаган гуруҳ маълумотига таянган ҳолда Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги хабар берди. 

Мамлакат телевидениеси кўрсатган лавҳада минглаб кишиларнинг бошпанасиз қолгани акс этган. Ҳалокатдан омон қолганлар тоза ичимлик суви, овқат ва тиббий дармонларсиз бир кечани тунаб ўтказди.

Кирмоншоҳ шаҳри яқинида юз берган зилзила яқин атрофдаги 14 провинцияда ҳам сезилган. Мудҳиш воқеанинг эртасига Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳассан Руҳоний Кирмоншоҳ вилоятига етиб келган. Ҳанузгача давом этаётган афтершок (зилзиладан сўнг қайта силкиниш) ҳолати 193 марта кузатилди.

«Кирмошоҳ шаҳридаги тезкор-қутқарув амалиёти якунланди», деб хабар берди мамлакат Тез тиббий ёрдам хизмати раҳбари Пир-Ҳусайн Коливанд.

«Биз энди омон қолганлар ҳақида қайғуришимиз лозим. Улар овқат ва бошпанага муҳтож», дейди ҳоким Қасри Ширин Фарамарз Акбари.

Эрон ҳукумати тарқатган расмий хабарга кўра, зилзила юз берган ҳудудда 30,000 га яқин уй зиён кўрди.

Ёрлиқ