Эрон президенти зилзила юз берган минтақаларга борди
Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний Кирмоншоҳ вилоятига уюштирган сафарида зилзила натижасида катта зарар кўрган Сарипул Заҳоб туманига бориб, бу минтақа яшовчилари билан мулоқот қилди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти сафарида масъуллар ҳам зилзиладан зиён кўрган минтақа, аҳоли вазияти шунингдек етказилган зарарлар, ёрдамлар жараёни ҳамда Сарипул Заҳоб тумани яшовчиларига кумаклар етказилиши тўғрисида ҳисобот беришди.
Бугун эрта тонгда Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ҳам Твиттер саҳифасида Эрон ғарбида рўй берган зилзила ортидан турли мамлакатлар раҳбарлари ва масъулларини Эрон давлати ва халқига ҳамдардлик билдиришганига миннатдорчилик изҳор этар экан, айни пайтда Эрон ислом жумҳурияти ички манбаларига таяниб бўҳронни бошқариш ҳамда зарар кўрган шахсларга ёрдам беришга имкоинияти ва куучига эгадир деб эълон қилди.
Айтиш керакки якшанба кечаси Эрон ғарбидаги турли минтақалар ва Ироқнинг айрим вилоятларида 7,3 балли зилзиа юз берди. Бу мудҳиш ҳодиса оқибатида ҳозиргача 430 нафар қурбон бўлиб, 7 мингдан ортиқ эронликлар жароҳат олишди.