Теҳрон жума намози хутбалари
(last modified Fri, 17 Nov 2017 12:32:53 GMT )
ноябр 17, 2017 17:32 Asia/Tashkent
  • Теҳрон жума намози
    Теҳрон жума намози

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби Ливан халқининг бирлиги, яхлитлиги ва ваҳдати Ол Сауд, АҚШ ва сионистик режимнинг барча фитналарини чипакка чиқаришига сабаб бўлади деб айтди.

Теҳрон жума намозининг шу ҳафтадаги муваққат имом хатиби Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний ўз хутбаларида Арабистон пойтахти   Риёз шаҳрида Ливан бош вазири Саъд Ҳаририйнинг ўз симматидан истеъфо берганига ишора қилар экан, бу масала эса душманларни  исломий мамлакатларда фитна ва низо солиш ва Ливан минтақада кескинликларни вужудга келтириш  учун янги лойиҳаларини ижро этиш пайида эканлигини кўрсатмоқда, аммо  Худованд лутф- марҳамати билан Ливан халқи ва бу мамлакатнинг турли қавм элатлари ҳушёр бўлиб ҳардоим душманларнинг барча  фитналарига қарши кураш олиб бориш учун тайёрдирлар деб қўшимча қилди.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби шунингдек  Ливан халқи хусусан бу мамлакатнинг Ҳизбуллоҳ бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳга миннатдорчилик билдириб,  деди:  Саъд Ҳаририй Ливанга қайтиб келса барча уни илиқ кутиб олиб олқишлайди, бу эса Ол Сауд режими фитналарини чипакка чиқариш маъносидадир.

Оятуллоҳ Муҳаммад Имомий Кошоний   минтақада хусусан Яманда Ол Сауд режимининг ваҳшиёна жиноятларига тўхталиб,  Ол Сауд режими шу даражада ёвуз, бахтсиз ва чорасиз бўлганки,  ҳатто  исломий мамлакталарга ҳужум қилиши учун босқинчи сионистик режимга пул ва пора бермоқда деб эълон қилди.

Теҳрон жума намозининг муваққат имом хатиби ўз хутбалари давомида  бугунги кунда  дунёда нозик ва нотинч вазият ҳукм сурмоқда ва мусулмон халқлари ҳам душманнинг барча фитна ва найранглари қаршисида тура олиб бирлашиши керак деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ