Исҳоқ Жаҳонгирий: Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорлик қилишга тайёр
(last modified Fri, 01 Dec 2017 16:08:50 GMT )
декабр 01, 2017 21:08 Asia/Tashkent
  • Исҳоқ Жаҳонгирий: Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти билан ҳамкорлик қилишга тайёр

Исҳоқ Жаҳонгирий Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барчасига дӯслик қӯлини узатишини таъкидлади.

 Эрон Ислом Жумҳурияти президентининг биринчи ӯринбосари Исҳоқ Жаҳонгирий Россиянинг Сочи шаҳрида бӯлиб ӯтаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар бош вазирларининг 16-йиғилиши жараёнида  деди: Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар билан ҳамкорликларини ривожлантириб, минтақа ва жаҳонда тичлик, барқарорлик ва хавфсизликнинг мустаҳкамланишида ӯз ҳиссасини қӯшишга тайёрдир.

Исҳоқ Жаҳонгирий Эрон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг барчасига дӯслик қӯлини узатишини таъкидлаб деди: Америка давлатининг ӯз сӯзида турмаслигига қарамай, Эрон ва 5+1 мамлакатлари ӯртасидаги ядровий келишув ва Эронга нисбатан жорий этилган адолатсиз иқтисодий чекловларнинг барҳам топиши минтақа мамлакатлари, жумладан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар учун Эрон билан ҳамкорлик қилишнинг муносиб фурсатларини вужудга келтирди.

Эрон Ислом Жумҳурияти президентининг биринчи ӯринбосари шунингдек, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ӯзининг муҳим иқтисодий лойиҳаларини амалга ошириш учун Эрон Ислом Жумҳуриятининг географик мавқеъи ҳамда мамлакат ҳудудидан ӯтган турли халқаро коридорларлардан фойдалана олишини таъкидлади.