Эроннинг ШҲТга аъзо бўлишига Россия тарафдор
декабр 02, 2017 18:33 Asia/Tashkent
Россия Бош вазири ШҲТга Эроннинг қўшилишини олқишлади
ИРНАнинг маълум қилишича, Россия Бош вазири Дмитрий Медведев жума куни ШҲТга Эроннинг қўшилишига ижобий фикр билдириб, баён этди: Эроннинг мазкур ташкилотга комил тарзда аъзо бўлиши учун Москва ҳеч қанақа тўсиқларни кўрмаяпти.
Бугун Сочида ШҲТга аъзо мамлакатлар бош вазирларининг йиғилишидан кейин барпо этилган матбуот анжуманида Дмитрий Медведев илова этди:Эрон анча вақтдан бери ушбу ташкилотда нозир мамлакат сифатида иштирок этиб келмоқда.
Россия Бош вазири ўтган пайшанба куни Эрон президентининг биринчи муовини Исҳоқ Жаҳонгирий билан ҳам бўлган учрашувда ШҲТга Эроннинг аъзо бўлиш тарафдори эканлигини баён қилган эди.
Ёрлиқ