Исломий Инқилоб Раҳбари Эрон қуролли кучларини янада кучайтириш зарурлигини таъкидладилар
Бутун Эрон қуролли кучлари олий қўмондони Эрон халқи ва исломий тузумга қарши қаратилган душманларнинг тўхтовсиз ва ҳаддан ортиқ таҳдидлари ва душманликларига ишора қилиб, бундай таҳдидлар ва зўравонликлар қаршисида тура орлиш ва қарши кураш олиб бориш, Эрон қуролли кучлари ҳарбий потенсиалини янада кучайтириш ва мустаҳкамлаш гаровида эканлигини маълум қилдилар.
Бугун Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари "Молик Аштар" номли анжуманининг қатнашувчилари ва Эрон қуролли кучларининг етакчилари билан учрашганида Эрон ислом жумҳурияти армияси душманлар қаршисида халқ ва миллатни ҳимоя қилиш учун фикрий, амалий, азм- ирода ва саъй ҳаракат нуқтаи назаридан энг яхши ва афзал инсоний кучларга эҳтиёж сезади деб қўшимча қилдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий шунингдек "Молик Аштар" номидаги анжуманлар ва фестивалларга ўхшаган маросимларни ўтказиш орқали инсонинй кучлар соҳасида Эрон қуролли кучларининг ривожланиб бораётган ҳаракатини янада тезлаштириш ва яхшиланишига қониқиш билдириб, муваффақиятларни оширишнинг энг муҳим жиҳати саъй- ҳаракатларни янада кучайтиришдадир, бинобарин ўз зиммасига масъулиятни олгган соҳалар ҳам доимо ва тинимсиз ишлаб, саъй -ҳаҳаракат қилишлари даркор деб эълон қилдилар.
Бутун Эрон қуролли кучларининг олий қўмондони махсус бир фестивал ва анжуманга Амиралмўъминин Ҳазрат Али (а( ёронларидан бири ва унинг лашкарининг қўмондонларидан бири бўлган Молик Аштар номини берилишини ўта муҳим ва аҳамиятли эканлигига тўхталиб, Молик Аштар заковат, басират донолик ва жиддий азм иродага эга ва тўғри йўл сиротулмустақимда ҳаракат қиладиган, жиҳод учун масъулиятни сезадиган ва ҳардоим тайёр бўлган , қўмондонлик қудрат ва шижоатга молик, айни ҳолда , маънавият, ибодат, камтаринлик ва тақволи инсон эди. Эрон қуролли кучларининг қўмондонлари ҳам бошқалардан ҳам кўпроқ, ушбу ҳолат, руҳия, хислат ва шахсиятга эга бўлишлари керак деб таъкидладилар.