Исломий ваҳдат ислом динини туғри дарк этишга эҳтиёж сезади
(last modified Tue, 05 Dec 2017 08:15:47 GMT )
декабр 05, 2017 13:15 Asia/Tashkent

Ваҳдатга чорловчи ислом дини нуқтаи назаридан мусалмонлар орасида бирлашиш, иттифоқ ва ҳамжиҳат бўлиш махсус аҳамиятни касб этади.

Қуръони карим таълимотларида исломий ваҳдат энг муҳим вожиботлардан бири саналади ва Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Ҳаммангиз Худога етиш учун сайъ-ҳаракат қилингиз ва тарқалиб кетманг” деб буюрганида мусалмонларни ваҳдатга чақириб тафриқа, тарқалиб кетиш ва парокандаликдан қайтаради. Бу зулол ва пок андеша шундан далолат берадиким, ислом дини нуқтаи назаридан мусалмонлар орасида ваҳдатнинг мавжудлиги иззат-эҳтиром ва саодатга етишнинг манбаидир. Шу сабабдан ҳар бир мусалмон шахс диний ва ахлоқий вазифага эгадирким, ислом динини саҳеҳ ва туғри дарк этиши билан бирга бу ҳақда яхши андеша қилиш ва тафриқа солишдан ўзини тийиши лозим. Мусалмонлар ўртасида кина-кудурат, ихтилоф ижод этиш ва тафриқалар келтириб чиқариш ислом динининг душманлари учун муносиб фурсат ижод этиши мумкин.  

Ислом умматининг саодатга эришиши ҳамжиҳатлик ва ваҳдатнинг горовидир. Шунинг учун ислом дини душманларининг муҳим мақсадларидан бири бу исломий жамиятларда ҳукмрон бўлиш учун ихтилоф келтириб чиқариш ва тафриқаларни ижод этишдан иборат. Бундай бир вазъиятда исломий жамиятнинг ҳушёр бўлиши ҳамда тафриқа солиш ва ихтилофларни бартараф этиши муҳим масала саналади. Ислом динида ваҳдатни ижод этиш унсурларидан бири бу диний муштарак унсурларга таяниш, ботиний ҳамда ташқи ваҳдатга эга бўлиш, исломий бошқа мазҳаблар билан ҳурмат-эҳтиром билан тўғридан тўғри музокара қилиш шунингдек иллоҳий динлар ўртасида муносибат қилишдан иборатдир. Ислом динида ваҳдатни вужудга келтирадиган бундай амал ва хатти-ҳаракатларни ривожлантириш лозим. Ҳар бир мусалмоннинг огоҳлиги ва масъулиятни ҳис этиши билан бундай қийматли фурсатдан фойдаланиш ҳаётий ва иллоҳий буюк ушбу неъматнинг аҳамиятини шарҳ-изоҳ бериш ва таништиришда диний пешволар ва ислом уламоларининг амалга оширадиган сайъ-ҳаракатлари барча мусалмонларга боғлиқдир. Ислом дини нуқтаи назаридан исломий умматнинг ваҳдати ва иттифоқининг ягона меёри  бу мусалмонлар ўртасида исломнинг муҳим қадриятлари ва ҳақиқатларига англаб етишдан иборат.   

Мусалмонлар ўртасида ихтилофлар вужудга келишининг сабабига айланган  муҳим масала бу индивидуал ва жузъий усуллар ҳисобланадиким, макон ва замон таққозоси билан вужудга келган. Исломнинг ягоналиги ва усулларидаги муштаракликларни эътиборга олган ҳолда, мусалмонлар ўртасида мазҳабий ва эътиқодий айрим фарқиятларнинг борлиги ваҳдатга чорловчи қуръоний фаолиятлардан узоқда бўлиш ва ислом динининг асосий пойдивори ва усулларини қабул қилиш учун монеа ижод этолмайди. Чунки ваҳдат ислом дини кўрсатмаларига таяниб исломий юксак қадриятларнинг мавқеи ва аҳамиятини таъкидлайди.

Ваҳдатга чорловчи ислом дини шунингдек иллоҳий динлар ўртасида иттифоқ ва ҳамжиҳатликнинг заруратини таъкидлайди. Қуръон китоб аҳлини ваҳдатга даъват этади. Шунинг учун Қуръони каримнинг ваҳдатга чорловчи таълимотларига исломий умматнинг эътибор қаратиши ва ёндошишининг зарурати барча мусалмонларнинг инкор этиб бўлмайдиган ва ўта муҳим вазифаларидан ҳисобланади.      

 

Ёрлиқ