Эрон президенти минтақада терроризм илдизини нобуд этилганини эълон қилди
(last modified Tue, 05 Dec 2017 13:37:06 GMT )
декабр 05, 2017 18:37 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти
    Эрон президенти

Эрон ислом жумҳурияти президенти минтақада терроризмнинг асли илдизини йўқ қилинганига тўхталиб, минтақа халқларига қарши зўравон қудратлар ва сионистик режим томонидан ташкил этилган ва лойиҳалаштирилган фитна низоларнинг аксариятини чипакка чиқарилганлигини маълум қилди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  бугун Теҳронда бошланган  Исломий бирлик ва ваҳдат бўйича 31 чи  Халқаро конференциясида сўзлаган нутқида  минтақада терроризмни таг тубидан йўқ қилинишига қадар террорчи гуруҳларга қарши кураш давом этади деб қўшимча қилди.

Эрон президенти шунингдек  минтақадаги айрим давлатларни ошкора тарзда сионистик режим билан ҳамкорлик қилиб муқовимат кучлари қаршисида позиция тутишларига ишора қилар экан,  минтақа масъуллари, уламолари ҳамда истеъдодли ёшлари муқовимат кучларига қарши қаратилган бундай ёвуз мақсадларни амалга оширилишига ҳеч қачон ижозат бермайдилар деб изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний  минтақа мамлакталарининг  ривожланиши ва ободонлаштирилишини олдини олишга уринаётган сионистик режим ва буюк қудратларнинг сиёсатлари ва хиёнатларини қаттиқ танқид қилар экан, дедики,  АҚШ давлати ,Халқаро зўравон қудратлар ва сиоинистик режими  минтақада халқ фарзандларини оммавий қирғин қилишгани, минтақа мамлакатларини вайронага айлантириб маданиятини нобуд этишгани, Яман халқини оммавий қирғин қилиши учун айрим режимларга қурол- яроқ етказиб беришгани Африка шимолида янги фитналарни йўлга солишгани ва фитналарини янада давом эттиришаётгани сабаба  минтақа мамлакталари олдида жавоб беришлари керак  деб таъкидлади.

Эрон ислом жумҳурияти президенти  янги исломий цивилизациясини вужудга келтириш учун ваҳдат ва бирликнинг зарурлигини таъкидлаб,  Фаластинни озод қилиш учун душманлар қаршисида тура олиш бу йўлдаги муҳим масалалардан эканлигини айтиб ўтди.

У шунингдек  исломий халқларни зўравонликлар ва мустамликачилар қаршисида тура олиб мустақилликка эриша олгишгани дек  исломий мамлакталар ҳам террорзим ва босқинчиликларга қарши кураш олиб бориш йўлида  бир-бирини қўллаб қувватлаб бир бирининг ёнида бўлишлари лозим деб аниқлик киритди.

Бугун Теҳрон шаҳрида  500 нафар ички ва ташқи меҳмонлар иштирокида " Ваҳдат ва янги исломий цивилизациянинг зарурлиги" шиори остида  Исломий ваҳдатнинг 31 чи конференцияси иш бошлади. Бу конференция 7 декабрга қадар давом этиши кутилмоқда.