Норвегия ва Эрон ташқи ишлар вазирлари учрашиб суҳбат ўтказди
Норвегия ташқи ишлар вазири Эрон ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюриб ўзининг ҳамкасби Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашиб суҳбат ўтказди
Норвегия ташқи ишлар вазири бугун чоршанба куни Эрон ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюриб ўзининг ҳамкасби Муҳаммад Жавод Зариф билан учрашиб суҳбат ўтказди. Эрон телерадиокомпаниясининг хабарига кўра, ушбу учрашувда икки томонлама муносабатлар ва минтақа ҳамда халқаро майдондаги ўзгаришлар ҳақида суҳбат ўтказилиб фикр алмашиб олинди. Эрон ва Норвегия ташқи ишлар вазирлари савдо-сотиқ ва иқтисодиёт соҳасида айниқса пул ва банк масаласида турли кўламда ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш мақсадида икки томонлама алоқаларни кенгайтиришни таъкидлашди. Ушбу учрашув давомида икки давлат ташқи ишлар вазирлари томонидан Эрон экспорт кафолат жамғармаси ва Норвегия экспорт кредит кафолат агентлиги ўртасида экспорт кафолати йўналишида уч томонлама англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжатларга мувофиқ Норвегия томони бир миллиард евро қимматига тенг бўлган экспорт кредитини Эронга тақдим этади. Ушбу ҳужжатлардан кўзланган мақсадлардан бири, икки тараф ўртасидаги келишувга биноан, Эрон ислом жумҳуриятининг инфратузилмалари ва тараққиёт лойиҳаларининг ижро этилиши мақсадида молиявий кредит билан таъминланиш кўзда тутилган.