декабр 21, 2017 17:32 Asia/Tashkent
  • Инқилоб раҳбари
    Инқилоб раҳбари

Исломий Инқилоб Музазам раҳбари бутун Эроннинг намоз бўйича 26 -чи йиғилишига йўллаган мурожаатларида намозга даъват этиш учун барча имконият ва фурсатлардан фойдаланиш зарурлигини таъкидладилар.

 Бугун Исломий Инқилоб Музазам Раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари бу мурожаатларида,  ҳар йили ўтказиладиган мазкур йиғилишнинг ташкилотчилари  ушбу илоҳий муваффақият ва иноятни қадрлаб,  бу тўғри ва билвосита йўлни давом этиришга ҳаракат қилишлари билан  Худованди карим сабрли ва ҳаракатчан  шахслар билан бўлганини била олишлари  керак деб айтдилар.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари шунингдек,  намозга даъват этиш,  ҳаётнинг энг гўзал жилваларига томон даъват этишдир, чунки намоз  ҳаётнинг шунадй бир фасли ва қисмидирки, унда инсон ўз тангриси ва яратувчиси ҳамда барча чирой ва гўзалликларнинг манбаси бўлган Худованди таборак ва таоло  одида  бош эгиб самимий ва ўта эзгу арз ниёзини билдиради, ўз жони ва руҳидаги эзгулик ва гўзалликарни ўйғотиб уни кўпайтиради деб қўшимча қилдилар.

Ул Зот  Қуръони карим ва пайғамбар ҳадисларида келтирилган намоз, ҳамда зикрга чорловчи ва тавсия этувчи тилни намозга даъват этиш хусусиятларининг нишонаси эканлигини таъкидлаб, Парқардигорнинг эзгулик қилувчи ва солиҳ бандалари  ушбу масалани ўзи учун сабоқ сифатида қабул қилиб инсонларни намозга даъват қилишлари керак деб қайд этдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари  дедиларки,  исломий тузумдаги мўмин бўлган масъуллар намозга даъват этиш жараёни ва хизматида кенг қамровли имкониятлар яратиб беришлари керак. Руҳонийлар, муаллимлар, тарбияловчилар, раислар ва барча масъуллар  ўз аудиторияси ва таъсири бўлган жойларда инсонларни намозга чорлаб,  уларни ҳам Худованд ва намоз томон даъват таувчи шахсларга айлантиришлари керак деб эълон қилдилар.

 

Ёрлиқ