Қосемий: Эрон Фаластин халқини ҳимоя қилиш учун ҳар доим саъй-ҳаракат қилади
(last modified Mon, 25 Dec 2017 12:48:39 GMT )
декабр 25, 2017 17:48 Asia/Tashkent
  • Қосемий: Эрон Фаластин халқини ҳимоя қилиш учун ҳар доим саъй-ҳаракат қилади
    Қосемий: Эрон Фаластин халқини ҳимоя қилиш учун ҳар доим саъй-ҳаракат қилади

Эрон ислом жумҳурияти ҳамиша Қудс каби муҳим мавзуларга жиддий эътибор қаратади ва Истанбулда ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг охирги саммитида ҳам Теҳрон ўз позициясини маълум қилди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибига кўра, Эрон ислом жумҳурияти анъанавий дипломатик  йўллар билан Фаластин халқининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун саъй-ҳаракат қилади. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Баҳром Қосемий бугун душанба куни маҳаллий ва хорижий мухбирлар билан ўтказган ахборот анжуманидаги чиқишида, мухбирлар томонидан Ислом дунёсининг АҚШ президенти томонидан кўрилаётган кескин ҳатти-ҳаракатларини жумладан Қудсни Сионистик режимнинг пойтахти деб эълон қилишига қаратилган чораларини қоралашдаги ҳамжиҳатликлари ҳақида берилган саволга жавобан шундай айтдики, Эрон Доналд Трампнинг ноанъанавий ҳатти-ҳаракатларига қарши турли йўлларни ишга солиб ҳаракат қилади. 

Эрон дипломатия идораси матбуот хизмати котибининг изоҳ беришича, Эрон ислом жумҳурияти ҳамиша Қудс каби муҳим мавзуларга жиддий эътибор қаратади ва Истанбулда ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг охирги саммитида ҳам Теҳрон ўз позициясини маълум қилди. 

Шунингдек, Баҳром Қосемий Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан Доналд Трампнинг Қудс бўйича қабул қилган қарорига қарши овоз йиғиш бўйича ўтказган йиғилиши ҳақида шундай айтдики, БМТ Бош ассамблеясида бўлиб ўтган Қудс бўйича ўтказилган йиғилиш натижаси шуни кўрсатмоқдаки, Америка қўшма штатлари жаҳонда яккаланиб қолди   

Ёрлиқ