Эрон президенти ва парламенти раиси Эрон Хавфсизлик вазирлигининг фаолиятларини олқишладилар
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва мамлакат парламенти раиси Али Лорижоний барча таҳдидларни бартараф этишда ҳамда мамлакатда тинчлик ва хавфсизликни таъминлашда Эрон Хавфсизлик вазирлигининг саъй ҳаракатларини қадрладилар
Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат Хавфсизлик вазирлиги масъуллари, вазир муовинлари ва хавфсизлик вазири билан учрашганида халқ хавфсизлиги ва осоишталигини таъминлаш Эрон давлатининг асосий мақсадларидандир деб айтди.
Руҳоний ўз сўзларида БАРЖОМ дастурига ишора қилар экан, ядровий масалалардаги Эрон позициясига душманчилик қилаётган томонлар мамлакатда ядровий илм- технлогияни ривожланишига монелик қилиб, ядровий дастурлар баҳонаси билан Эрон халқига қарши босимларни кучайтириш пайидалар деб қўшимча қилди.
У шунингдек Эрон давлати БАРЖОМ дастури масаласида Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг йўл кўрсатишлари, ҳидоятлари ҳамда халқ ҳимоятига таяниб, ядровий энергетика халқаро бозорида ҳузур топиши билан ядровий илм технлогияга қўл топганини исботлаб берди деб изоҳлади.
Эрон парламенти раиси Али Лорижоний ҳам Эрон хавфсизлик вазири, унинг муовинлари ва бу вазирлик ишчилари билан учрашганида, мамлакатда хавфсизликни таъминлаш, маълумотлар касб этишда бу вазирлик фаолиятини юқори даражада баҳолади.