Эрон армияси 9-дей куни муносабати билан баёнот берди
(last modified Fri, 29 Dec 2017 14:03:20 GMT )
декабр 29, 2017 19:03 Asia/Tashkent
  • Эрон армияси 9-дей куни муносабати билан баёнот берди
    Эрон армияси 9-дей куни муносабати билан баёнот берди

Ҳижрий шамсий йил ҳисоби билан 1388 йил 9-дей куни яъни 2009 йил 30 декабр куни Эроннинг миллионлаб аҳолиси томонидан ўтказилган кўча намойишлари фитначиларга қарши қатъий жавоб қайтариш бўлган эди

Эрон ислом жумҳурияти армияси ҳижрий шамсий ой ҳисоби билан Дей ойининг 9 санасидаги яъни 30 декабр кунидаги қаҳрамонликка бағишлаб берган баёнотида шундай таъкидладики,  2009 йил 30 декабр кунги қаҳрамонлик Эрон халқининг огоҳлик ва зийраклигини англатади.

2009 йил 30 декабр куни Эроннинг миллионлаб аҳолиси томонидан ўтказилган кўча намойишлари фитначиларга қарши қатъий жавоб қайтариш бўлган эди. Негаки, фитначилар Эрон ислом жумҳуриятининг ўнинчи давлати учун бўлиб ўтган президент сайловига путур етказишни кўзлашган эди. Аммо улар ўз мақсадларига ета олишмади. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон ислом жумҳуриятининг армияси ушбу баёнотда шундай тушунтириш бериб ўтганки, 30 декабр кунидаги қаҳрамонлик шубҳасизки, исломий инқилобдан кейинги энг катта кўламли ва доимий ҳамда жуда катта таъсирга эга бўлган ҳаракат эди. 

Ушбу ҳаракатларда Эрон миллати ҳушёрлик билан ўзларининг ички ва ташқи душманларга ва фитначиларга нисбатан нафратларини билдиришди. 2009 йилдаги фитналар жинояткор Сионистик режим ва Америка бошчилигидаги ислом тизимига қарши душманлик қилиш учун қасам ичганларнинг очиқ ойдин душманлиги эди. 

Ёрлиқ