Америка "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"ни бутунлай барбод қилишни кўзламоқда
(last modified Fri, 29 Dec 2017 14:26:04 GMT )
декабр 29, 2017 19:26 Asia/Tashkent
  • Америка
    Америка "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"ни бутунлай барбод қилишни кўзламоқда

АҚШ томонидан ядровий келишув қолипида кўрилаётган ҳаракатларига биноан, Эрон ҳам тегишли чора-тадбирларни қабул қилади ва ҳар қандай позицияга ва кўрилган чораларга қарши ўзининг керакли жавобини ўз вақтида беради

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котибига кўра, Американинг ўз мажбуриятини бажармаслиги ва келишувларни бузишга қаратилган ҳаракатлари шуни кўрсатмоқдаки, ушбу мамлакат Эрон ва олтилик давлатлари томонидан қабул қилинган "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"ни бутунлай барбод қилишни уддасидан чиқа олмагани боис, Эрон учун мазкур битимдан келиб чиққан ижобий таъсирларни йўққа чиқаришга уринмоқда. 

Баҳром Қосемий пайшанба куни Жавон ахборот агентлиги клуби билан ўтказган суҳбатида шундай айтдики, АҚШ томонидан ядровий келишув қолипида кўрилаётган ҳаракатларига биноан, Эрон ҳам тегишли чора-тадбирларни қабул қилади ва ҳар қандай позицияга ва кўрилган чораларга қарши ўзининг керакли жавобини ўз вақтида беради. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби АҚШ президентининг 2018 йил 14 январ кунги чиқишида Эроннинг мазкур ядровий келишувдаги фаолиятини тан олмаслиги ҳақидаги эҳтимоллар хусусида шундай маълум қилдики, Эрон доимо биринчи бўлиб ядровий келишувни бузмаслигини айтиб келган. Бироқ, ядровий келишув бузилган тақдирда Эрон ҳам олдиндан қабул қилган чора-тадбирларини ва қарорини амалга қўллайди.