Эрон ИИВ: душманлар Эрон халқини ҳимоя этишни иддао қилишмоқда
Эрон ички ишлар вазири Эрон душманлари хусусан ўз мамлакатида ҳеч қандай обру- эътиборга эга бўлмаган душманалар сўнгги бир неча кун ичида Эрон халқининг ҳуқуқини ҳимоя этишни иддао қилишмоқда деб айтди.
Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра, бугун Эрон ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмоний Фазлий Теҳронда ўтказилган Эрон вилоятлари 5 чи олий кенгашининг биринчи йиғилишида эътирозларни баҳона қилиб Эроннинг айрим шаҳарларида фитна -низо солишга қаратилган ҳатти -ҳаракатларга тўхталиб дедики, Эронда юз бераётган айрим тартибсизликлар АҚШ ва сионистик режими томонидан қўллаб- қувватланаётгани ҳамда бу режимларнинг бу тартибсизликларга ўз хурсандлигини билдиришлари Эронда юз бераётган айрим ҳодисалар сабабларини яққол намёон этмоқда.
Эрон ички ишлар вазири Эрон жомеасида нотинчликлар ва хаосни вужудга келишига ҳеч қачон ижозат берилмайдиганлигини таъкидлаб, душманлар Эрон хақлини яхши танишиб олгани йўқ. Халқнинг барча истак хоҳишларига тўғри жавоб бериш ва уларни амалга ошириш шунингдек ярашув йўли билан барча масалалар ҳал этилади деб айтди.
У ўз сўзларида умумий мол -мулкни вайрон этаётган ва тартибсизликларни вужудга келтирадиган шахслар ўз ҳатти-ҳаракталари ҳамда етказилган зарарлари учун жавоб беришлари керак деб айтди.