ИШИДга қарши курашда Эрон ва Россиянинг стратегик ҳамкорликлари
(last modified Sat, 20 Aug 2016 07:39:53 GMT )
август 20, 2016 12:39 Asia/Tashkent

Россия Ташқи ишлар вазирлиги бир неча кун олдин тарқатган баёнотида бу мамлакатнинг узоқ масофага учадиган ҳарбий учоқларини Суриядаги ИШИД ва Жабҳатуннусра террорчилик гуруҳлар марраларига қарши ҳужумларда Эроннинг авиабазасидан фойдаланаётганлигини эълон қилди

АҚШ Ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Марк Тонер ушбу хабарга кўрсатган аксиламалида, Эрон авиабазасида Россиянинг бомбардимончи самолётлари жойлаштирилган деган иддаолари билан Россия армиясини Эрон авиабазасидан фойдаланиши БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2231 чи резолюциясига қаршидир деб айтди.

Аммо Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, Эрон авиабазасидан Россия ҳарбий учоқларини учиши  Хавфсизлик кенгаш резолюциясини бузиш ҳисобланмайди деб айтди. 

Россия  қариб бир йил олдиндан бошлаб Сурия президенти Башор Асад давлатининг таклифига биноан, Суриядаги ИШИД террорчилик гуруҳига авиазарбалар беришни бошлаган.

Олдинроқ Россия ҳарбий кемалари яъни 2015 чи йилнинг октябрида,  Каспий денигизидан  узоқ масофага учадиган ракеталар билан Сурия ҳудудларидаги ИШИД террорчилик гуруҳининг марказлари ва объектларини нишонга олганди.

 Бу ракеталар ҳам Эрон ҳаво ҳудуларидан ўтган эди.

Аммо айрим таҳлилчилар Эрон ва Россия ўртасидаги мукамал бир стратегик ҳамкорликларидан сўз очиш қийин, аммо бу орада Сурия бўҳрони мустасно бўлиши мумкин деган ақидага эгалар.

Ҳақиқат эса шудирки, Россия ва Эрон  минтақада хусусан Сурияда мавжуд бўлган таҳдидларни англаб етишлари билан  бу мамлакатда стратегик бир ҳамкорликка ққўл топишга муваффақ бўлишган. Шу ҳол билан бирга, ушбу даражадаги ҳарбий ҳамкорликларни барча тармоқлар ва арсаларда ҳам маждуд дея олиш қийин.

Мисол учун Россия ва Эрон  Ўрта Шарқдаги ярашув, Фаластин масаласи  ва ё  Каспий денгизининг ҳуқуқий режими мавзуларида турлича қарашлар ва ихтилофларга эгалар. Жанубий Қафқоз ўзгаришларида ҳам Эрон  давлати Қорабоғ тинчлик музокараларида бевосита қатнашгани йўқ ва Россия Минск гуруҳининг раисларидан бўлгани билан,  бу масаладаги муаммолар ва баҳсларда Эрон ва Россиянинг ҳамкорликларининг нишонаси ҳам мшоҳада этилмайди. Албатта бу масала Эрон ва Россияни минтақа ўзгаришлари ва ИШИД каби буюк бир таҳдид ва Суриядаги унинг хавф хатарига қарши курашда ҳамкорлик қилиш йўлларини ажратган деган маънони англатмайди.

Чоршанба куни Тузум салоҳиятини ташхислаш кенгаши стратегик ўрганишлар маркази раиси Али Акбар Вилоятий ҳам  Австрия канслери муовини ва бу мамлакат собиқ ташқи ишлар вазири Мишел Ишпиндил билан учрашганида  Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкрликларини кутилмаган бир масала бўлмаганига тўхталиб,  Россия билан стратегик ҳамкорликлар ўзи терроризмга қарши кураш олиб бориш каби ҳамкорликларга ҳам қаратилган деб қўшимча қилди.

Али Акбар Вилоиятий ўз сўзларида  Эрон ислом жумҳурияти Россия билан ҳамкорликларини стратегик ҳамда сиёсий мудофаа ва иқтисодий эканлигини таъкидламоқда деб айтди.

Эрон миллий  хавфсизлиги олий кенгаши котиби Али Шамхоний ҳам  Суриядаги терроризмга қарши  кураш олиб бориш учун Эрон ва Россия ҳамкорликлари стратегикдир деб аниқлик киритди.

Шу асосда ушбу ҳамкорлик доирасида ҳарбий, маълумотлар алоқалари ва ҳудудий имкониятар ва фурсатлар ҳам мавжуд. Ушбу стратегик ҳамкорликларни АҚШ ва сионистик режимнинг аксиламалига дучор бўлиши табиий эди.

Чунки сионистик режим ва Вашингтон давлатиТеҳрон ва Москва ўртасидаги ҳамкорликларнинг ўта аҳамиятли ва муҳим эканлигини пайқашган  ва бу масалани  минтақадан ташқари дунё миқёсида давом этишидан хаотирга тушганлар.

Айрим сиёсий доиралар ҳам  Эрон ташқи ишлар вазирини Туркияга қилган сафаридан кейин, Сурия бўҳронини ҳал этиш ва бу мамлакатда тинчликни таъминлаш учун, Эрон, Россия ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликларини шаклланаётганлиги ҳақида хабар тарқатишди.