Инқилоб раҳбари АҚШнинг яширин ва ошкора фитналарини фош этдилар
Кеча Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари ҳижрий- шамсий 1356 чи йилнинг 19 дай кунидаги қўзғолоннинг йиллигида Қум шаҳрининг минглаб яшовчилари билан учрашиб Эрон халқининг ўз ҳаққини талаб этиши жараёнида душманларнинг аралашиши ва уни суистеъмол қилишининг турли жиҳатини шарҳлаб бердилар.
Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Эронда рўй берган сўнги ҳодисаларнинг турли жиҳатларини шарҳлашда дедиларки, аниқ маълумотлар ва факт- далиллар, Эронда юз берган сўнгги тартибсизликларни учбурчак бир гуруҳ томонидан ташкил этилишидан далолат бермоқда.
Кеча Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари Теҳрон жанубидаги Қум шаҳрининг минглаб яшовчилари билан учрашганида душманларни Эрон халқининг ўз ҳаққини тақозо этишини суиистъемол қилишининг турли жиҳатларига тўхталиб, сўнгги фитналар ва тартибсизликлар АҚШ ва сионистик режими томонидан лойиҳалаштирилганди . Улар мазкур тартибсизликни ташкил этиб амалга ошириш учун бир неча ой тайёргарлик кўришганди. АҚШ ва сионистик режимининг асли мақсади бу ҳаракатларни кичик шаҳарларда ташкил этиб буюк шаҳарларгача йўналиштиришдан иборат этди деб қўшимча қилдилар.
Инқилоб раҳбари халқнинг камбағал ва заиф қатламини босим остида эканлиги ва масъулларнигташаббуси билан уларнигн муаммоларига ечим топиш тзарурлигига ишора этиб, халқ ҳақ ҳуққини ҳимоя қилиш ва уларнинг муамоларини ҳал этиш ҳар бир масъулнингн вазиқаси эканлигини айтдилар..
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ўз сўзларида бу тартибсизликларни ташкил этган бошқа бир томони Форс Кўрфазидаги бой мамлакатладан бири эди. Бу давлат ҳам фитна ва тартибсизликларлар режасини аниқлаш масъули бўлганди ва уччинчи томони ойлардан бери тайёрлаб келган Мунофиқин гуруҳчаси аъзолари эдилар деб таъкидладилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари душманлар ОАВида тарқатилган айрим гап -сўзларга ишора қилиб таъкидладиларки, фитналар ва тартибсизикларни йўлга қўйиш учун Эроннинг қўшни мамлакатларнинг бирида иккита қароргоҳ-марказ ташкил этилганди. Бу қароргоҳлардан бирининг вазифаси -миссияси интернет ва ижтимоий тармоқларда амалиётни бошқариш эди ва иккинчи қароргоҳ ҳам тартибсизликлар ва фитналарни контрол этиш мақсадида очилганди. Аммо ҳар икки қароргоҳ ва марказлар ҳам АҚШ ва сионистик режим томонидан бошқариларди ва улар ўз мақсадларига эриша олишга ишонгандилар.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари шунингдек умумий даъватларга ишора қилиб дедиларки, бу чақиришларда " қимматчилик билан эмас" шиори ўртага қўйилганди. Бу шиорга айрим фуқароларимиз қўшилишди ва аввалда бу шиорлар билан кўчага чиқишганди, аммо шиорлар мазмун -моҳиятини ўзгаргани билан халқ ҳам бу гуруҳни тарк эта бошлашди .
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари АҚШ давлат масъулларига хитобан учта муҳим масалани баён этдилар.
"Биринчиси сўнгги ҳодисаларда бошингиз деворга тегди ва ушбу фитнани келажакда такрор этишга уринсангиз ҳам яна муваффақиятсизликка учрайсиз. Иккинчиси сўнгги тартибсизиларда Эронга зарар етказдингиз ва бу амалингиз учун жавоб берасиз, уччинчиси ушбу аҳмоқона намойишларингиз жавобсиз қолмайди деб таъкидладилар, Исломий Инқилоб муаззам раҳбари.
Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Қум халқи билан учрашувида халққа, Эронга ва исломга қарши душманликлар қаршисида халқ, Эрон ва исломнинг тура олиши ва курашини олдинги 40 йил дек давом этишини таъкидлаб душманнинг кина, адоват ва душманчилиги Эрон давлат масъулларининг камбағал ва мўҳтож халқ муаммоларидан ғофил бўлишига олиб келмаслиги керак деб аниқлик киритдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий бу учрашувда кўп факт далиллар сўнгги ҳодисалар ва тартибсизликлар сабабини аниқлашда Эрон чегаралари ташқарисида- айрим хорижий мамлакатларда бундай фитналарни лойиҳалаштирилаётганлигидан ғафлатда қолмасликни тавсия қилдилар.
Эрон халқи фитна ва тартибсизликларга барҳам бериш учун ўз вақтида ва ҳушёрлик билан кенг -қамровли кўча -намойишлар ўтказа бошлашди, шунингдек душманнинг ҳатти -ҳаракатини аниқлаб гумроҳ бўлган ва адашган айрим оқимлар қаршисида тура олишди.