Ироқнинг бутун ҳудудини сақлаб қолиш минтақадаги хавфсизлик ва барқарорлик учун муҳимдир
(last modified Sat, 20 Aug 2016 12:25:01 GMT )
август 20, 2016 17:25 Asia/Tashkent
  • Ироқнинг бутун ҳудудини сақлаб қолиш минтақадаги хавфсизлик ва барқарорлик учун муҳимдир

Эрон парламенти раисига кўра, Эрон ислом жумҳурияти Ироқнинг бутун ҳудудини минтақадаги хавфсизлик ва барқарорлик учун муҳим деб атади

Эрон парламенти раисига кўра, Эрон ислом жумҳурияти Ироқнинг бутун ҳудудини минтақадаги хавфсизлик ва барқарорлик учун муҳим деб атади. Эрон парламенти раиси шанба куни Теҳронда Ироқ Парламенти раиси Салийм ал-Жабурий билан ўтказган ахборот анжуманида шундай таъкидладики, Эрон ва Ироқ давлатининг барча уринишлари Ироқ ичкарисида террорчилик бўҳронини ҳал этишга қаратилган бўлиб, ушбу мамлакатда сиёсий бирлашиш диққат марказида туради. Эрон парламенти раисининг айтишича, минтақадаги мусулмонларнинг тақдири Эрон учун ҳам ва Ироқ учун ҳам бирдек хавотирли бўлиб, минтақада хавфсизлик ва сиёсий барқарорлик учун икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш икки мамлакатнинг муҳим аҳамият касб этадиган мавзуларидан ҳисобланади. Ироқ парламенти раиси Салим ал-Жабурий ҳам ушбу ахборот анжуманидаги чиқишида Эроннинг Ироқ халқига кўмак кўрсатишини ва ИШИД террорчилирига қарши кураш олиб боришдаги ролини юқори баҳолади. Ироқ парламенти раисига кўра, Эрон муҳим мавқега эга бўлган мамлакат бўлиб, Ироқ давлати Эрон билан турли соҳаларда жумладана парламентлараро ва иқтисодиёт йўналишида алоқаларни янада кенгайтиришни кўзда тутган.