Теҳронда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг парламентлараро уюшмаси конференциясининг дастури шарҳланди
Халқаро ишларидаги Эрон парламенти раисининг махсус ёрдамчиси Теҳрон шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг парламентлараро уюшмаси конференциясининг ихтисослашган ва ижроий қўмиталаридаги 55 дан ортиқ резолюциялари кўриб чиқилади деб таъкидлади.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Эрон исломий парламенти раисининг махсус ёрдамчиси Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён Ислом ҳамкорлик ташкилоти уюшмаси 13 чи конференияси дастурларини шарҳлар экан, дедики, конференциянинг расмий йиғилишлари сешанба ва чоршанба кунлари яъни 16-17 январь ўтказилади.
Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён шунингдек сўнгги ойларда Ислом ҳамкорлик ташкилоти парламентлараро уюшмасининг Фаластин борасидаги доим қўмитасини ўтказилишини шарҳлар экан , АҚШ президенти бу мамлакат элчихонасини Тел -Авивдан Қуддуси шарифга кўчириш тўғрисидаги изҳороти ортидан бу уюшманинг Фаластинга оид махсус қўмитаси йиғилиш ўтказди ва Осиё, араб ва Африканинг 15 мамакати вакиллари Қуддусни яна бир бор Фаластиннинг доимий пойтахти сифатида эътироф этишди деб таъкидлади.
Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг парламентлараро ижроий қўмиталари ва таҳлилчилар ва ихтисослашган йиғилишлари 15 чи январгача давом этади .