Руҳоний: хорижий мамлакатларга таяниш, ислом дунёсидаги муаммоларига ечим топишнинг йўли эмас
Эрон ислом жумҳурияти президенти Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатларнинг парламентлараро 13- чи конференциясида сўзлаган нутқида дедики, ислом дунёсидаги муаммоларга ечим топиш учун хорижий қудратлар ва чет эл мамлакатларга таяниш ва пайравлик қилиш мумкин эмас деб айтди.
Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Ислом ҳамкорлик ташкилотининг 41 мамлакат намояндалари иштирокида ўтказилган икки кунлик конференцияда Эрон ислом жумҳурияти барча мамлакатларнинг сиёсий ҳокимияти ва яхлитлигини ҳурмат -эҳтиром қилиши билан фақат ислом мамлакатларнинг кўптомонлама ҳамкорликлари, ҳамдиллиги ва ҳамжиҳатлиги билан ислом оламидаги муаммоларга ечим топишни имкони бор деган ақидага эгадир деб қўшимча қилди.
Эрон ислом жумҳурияти президенти ўз сўзларида айрим давлатлар, АҚШ ва сионистик режими таблиғотларига берилиб кетиб ислом уммати орасида оралиқ ва ихтилофларни вужудга келтиришга уринаётганлигига ишора қилар экан, ишғолгарликни давом этиши, АҚШ давлатини тинимсиз ва дариғсиз сионистик режимини ҳимоя қилиши ҳамда Қуддус пойтахти билан Фаластин мустақил давлатини ташкил этишнинг илк ҳуқуқларидан фаластинликларни маҳрум бўлиб қолиши Ўрта Шарқдаги нотинчликлар ва нобарқарорликларнинг асли омилидир деб таъкидлади.
Руҳоний бу конференцияда ИШИД такфирий -террорчи гуруҳини йўқ қилингани ҳамда ушбу радикал гуруҳга қарши курашда Эрон ислом жумҳуриятининг муҳим ролига тўхталиб, ИШИД радикал ва такфирий гуруҳининг мағлубияти билан Фаластин мавзуси Ислом умматининг сиёсий иш дастурининг биринчи масаласи сифатида ўзи асл мавқеиятида қайта ждой олди деб аниқлик киритди.
Эрон президенти шунингдек ислом уммати ва исломий ўлкаларни мусулмонларнинг биринчи қибласи бўлмиш Қуддус масаласини ҳеч қачон унутмайдиганига ишонч билдириб , барча фаластинликларни ўз она- ватанига қайтиб келиши ва бутун Фаластин сарзаминида Қуддус пойтахтлиги билан мустақил Фаластин мамлакатини ташкил қилиш йўлида бирлик ва ваҳдат доирасида қўшимча ҳаракат қилиш зарурлигини таъкидлади.