Америка президенти ӯринбосарининг хусуматли айбловларига Эрон давлатининг аксиламали
Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг наттоғи Баҳром Қосимий бугун Америка президенти ӯринбосарининг хусуматли айбловларига жавобан деди: Эрон Ислом жумҳурияти ҳеч қачон атом қуроли ишлаб чиқаришга ҳаракат қилмаган. Баржом эса америкалик сиёсатчиларнинг йиллар давомида гапириб келган бу ҳақдаги гаплари ёлғон эканлигини жаҳон мамлакатлари ва оммавий афкори наздида ошкора фош айлади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлигининг наттоғи, шунингдек, Америка сиёсатчиларининг Форс Кӯрфази ҳамда Ӯрта Шарқ минтақасидаги тинчлик-осойишталикка барҳам бериш ҳақидаги барча ҳаракатлари сионистик режим манфаатларига қаратилган, Америка бу ҳаракатлари билан исломий мамлакатларнинг бу режимга қарши бирлашишларининг олдини олиш ва минтақа мамлакатларига улкан миқдордаги қурол-яроқ сотиш орқали мислсиз иқтисодий фойдани қӯлга киритишни кӯзда тутади, дея таъкидлади.