Зариф: АҚШ ва Саудия Арабистони ИШИДга қурол-яроғ етказиб бердилар
(last modified Thu, 25 Jan 2018 14:17:42 GMT )
Январ 25, 2018 19:17 Asia/Tashkent
  • Зариф
    Зариф

Эрон ТИВ раҳбари АҚШ ва Саудия Арабистонини ИШИД такфирий- террорчи гуруҳини қурол- яроқ билан таъминлашганини таъкидлади.

Эрон ТИВ матубот хизмати дипломатик идораси тарқатган хабарига кўра, Муҳаммаджавод Зариф Твиттер саҳифасида  АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳар қанча ҳақиқатни хаспўшлашга уринса, Саудия Арабистони хар қанча  ўзини оқлашга ҳаракат қилса ва Вашингтон давлати ИШИД мағлубиятида ҳисса қўшганини иддао қилсада, мавжуд ҳақиқатларни ўзгартира олмайдилар деб ёзди.

Эрон ТИВ раҳбари шунингдек Эрон ислом жумҳурияти  ИШИД  террорчи гуруҳини йўқ қилиш мақсадида Сурия халқи ва давлатига ёрдам етказган аммо АҚШ ва Саудия Арабистони  ИШИДга  қурол-яроғ етказиб бердилар деб таъкидлади.

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил Ажжубайр  Швецариянинг Давос шаҳрида ўтказилган   Халқаро иқтисод йиғилишида  Эрон давлати Ўрта Шарқда  низолар келтириб чиқармоқда деб иддао қилди.

Ёрлиқ