Инқилоб Раҳбари: террорчиларни Афғонистон ҳудудига ўтказишдан АҚШнинг мақсади минтақада таъсирини кучайтиришдан иборат
-
Инқилоб Раҳбари
Исломий Инқилоб муаззам Раҳбари Афғонистонда юз берган сўнги терактлар оқибатида ўнлаб бегуноҳ иснонларни қурбон бўлганидан афсусланиш билридиб, дедиларки, ИШИ террорчи- такфирий гуруҳи аъзоларини Афғонистон ҳудудига ўтказишдан АҚШнинг асли мақсади минтақада таъсири ва ҳузурини кучайтириш ҳамда шу баҳона билан сионистик режими хавфсизлигини таъминлашдан иборатдир деб айтдилар.
Бугун Оятуллоҳил Узмоъ Хоманий ҳазратлари Фиқҳ илмлари ташқи дарслари йиғилишининг бошланишида Афғонистонда рўй берган сўнгги ҳодисалар ва терактларда юзлаб бегуноҳ инсонларни қурбон бўлганига ишора қилиб, ИШИД такфирий -террорчи гуруҳини ташкил этиб Сурия ва Ироқда жиноят содир этиш учун бу террористлардан абзал сифатида фойдаланган томонлар бугунги кунда террористларни қаттиқ мағлуиятидан кеийн ИШИД аъзоларини Афғонистон ҳудудига олиб келиш ва бу мамлакатда ҳам янги жиноятлар содир этишни режалаштиришган деб таъкитдладилар.
Инқилоб раҳбари шунингдек АҚШ томонидан ҳимоя этилаётган террорчилар учун шиа ва ё суннат аҳли муҳим эмас ва улар учун фарқи ҳам йўқ, террорчилар ҳам шиа ва ҳам суннат аҳли мусулмонлаоини нишонга олишмоқда деб қўшимча қилдилар.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари минтақа мамлакатлари ва халқларини гирифтор этиш ва ўз -ўзи билан машғул этиб қўйиш, АҚШнинг энг асосий сиёсатларидан эканлигини баён этиб дедиларки, АҚШ давлати минтақада нотинчликлар ва хаос яратишни ҳамда минтақа халқлари ва мамлакталари ўртасида ихтилоф ва кескинликлар яратишни мақсад қилган. Вашингтон давлати ушбу фитналари билан сионистик режими хавфсизлигини таъминлашни назарга тутган.
Исломий Инқилоб Раҳбари минтақада нотинчликлар яратишдан АҚШнинг иккинчи мақсадини минтақада ҳузури ва таъсирини кучайтиришга қаратилганлигини айтиб, дарҳақиқат АҚШ давлати Афғонистондаги нотинчликларнинг асли омилидир. Минтақада дин ва ё мазҳаб номидан рўй бераётган қатл ва оммавий қирғинларни ҳам билвосита ва ё бевосита АҚШ омиллари ва ёлланмалари томонидан амалга оширилмоқда. Эндиликда АҚШ давлати нотинчликларни кенгайтириш орқали минтақада ёвуз сиёсий ва иқтисодий манфаатларини таъминлаш пайидадир.
Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари шунингдек мусулмонларни шу тарзда нобуд этиш ва ўлдиришни мақсад қилган зўравон қудратлар , уларнинг малайлари , айниқса сиоинстик режимга Худованд лаънат қилсин деб айтдилар.