Фажр муборак даҳасининг махсус дастурлари бошланмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i29119-Фажр_муборак_даҳасининг_махсус_дастурлари_бошланмоқда
Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ни Эронга қайтиб келишгани йиллиги билан бир вақтда, бутун Исломий Эронда Фажр даҳаси Айёмуллоҳига бағишланган махсус дастурлар ва маросимлар ўтказа бошланди.
(last modified 2018-08-22T17:53:55+00:00 )
феврал 01, 2018 17:32 Asia/Tashkent
  • Фажр муборак даҳаси
    Фажр муборак даҳаси

Эрон ислом жумҳуриятининг асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ни Эронга қайтиб келишгани йиллиги билан бир вақтда, бутун Исломий Эронда Фажр даҳаси Айёмуллоҳига бағишланган махсус дастурлар ва маросимлар ўтказа бошланди.

Бугун ҳижрий -шамсий 1396 чи йил баҳман ойининг 12 чиси  Эрон ислом Инқилоби Фажр муборак даҳасига тўғри келади.

Эрон телерадиокомпанияси хабарига кўра,  1979 -чи йилнинг биринчи феврали ё худ ҳижрий -шамсий ҳисоб билан 12 баҳман кунида Ҳазрат  Имом Хумайний минган самолёт Теҳрондаги Меҳробод аэропортига қўнганлиги йиллигида бугун бу аэропортда рамзли маросимлардан ташқраи  бутун Эрон ўрта мактаблари, черковларда қўнғироқлар чалиниб, Эрон кемалари ва поезлдларининг  сигнали ҳам баланд садо берди.

Эроннинг Инқилобий халқи  Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ ҳарамларига бориб  ул зот армонлари билан қасамёд қилишди.

Бундан 39 йил олдин  12 баҳман кунида  Эрон ислом жумҳуриятиннг буюк асосчиси Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ 15 йил сургунликдан кейин  Эрон халқини қизқин тўплами ва кутиб олишлари билан исломий Эронга қайтиб келишганди.

Ул зотни Эронга киришганининг 10 кунидан кейин  яъни ҳижрий шамсий 1357 чи йилнинг 22 баҳман кунида  Эронда буюк ва шукуҳли Ислом Инқилоби ғалаба қозонганди.