Эрон темир ишлаб чиқаришда дунёда биринчи ўринда туради
(last modified Sat, 03 Feb 2018 13:29:04 GMT )
феврал 03, 2018 18:29 Asia/Tashkent
  • Эрон темир ишлаб чиқаришда дунёда биринчи ўринда туради
    Эрон темир ишлаб чиқаришда дунёда биринчи ўринда туради

Эрон ислом жумҳурияти 30 миллион тонна темир ишлаб чиқариш билан жаҳонда биринчи ўринда туради

Эрон саноат, маъдан ва тижорат вазирига кўра, Эрон ислом жумҳурияти 30 миллион тонна темир ишлаб чиқариш билан жаҳонда биринчи ўринда туради. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Эрон саноат, маъдан ва тижорат вазири Муҳаммад Шариатмадорий шанба куни Эрон марказидаги Язд вилоятининг Бофқ туманида маъдан ва саноат соҳасида фаоллар билан ўтказган йиғилишида шундай айтдики, 1979 йилда исломий инқилоб ғалабасининг қўлга киритилиш билан Эроннинг бир йилда темир ишлаб чиқариш потенцияли 500 минг тоннадан 33 миллион тоннага етди. 

Шариатмадорийга кўра, Эрон эндиликда дунёда пўлат бўйича 14-ўринда туради. Мамлакатнинг темир ишлаб чиқариши бўйича 110 миллион тонна потенцияли, 57 фоизга ўсиш билан фаолият олиб боради.  

Ўтган йилда жаҳондаги пўлат ишлаб чиқариш ҳажми 6 фоизга ошган бўлса, Эронда эса 22 фоизга ошган.  

Ёрлиқ