феврал 10, 2018 12:34 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратлари ҳижрий- қамарий 1357 йил баҳман ойининг 19 -сида Эрон ҳаво кучларини Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/ билан байъат-қасамёд қилгани йиллиги муносабатида Эрон армиясининг ҳаво -ҳужумларига зид марказлари вакиллари, ҳамда ҳаво- кучлари қўмондонлари ва ишчилари билан учрашдилар.

Ул зот шунингдек АҚШ ва бошқа айрим давлатлар масъулларининг асоссиз иддаолари туфайли  халқ орасида душман ўзининг ёвуз мақсади ва  сиёсатларини ижро этиш ҳолидадир деган фикрлар пайдо бўлиши мумкинлигига ишора қилиб,  Парвардгор ҳимояти ва изн-иродаси билан  эронликларни шу йилги 22 баҳман кунини ҳам олдинги йилларга қараганда кенг қамровли нишонланиши ва унда қизғин иштирок этишларига ишончим комил деб таъкидладилар.

Инқилоб Раҳбари  Иниқлобнинг бугунги қудрати ва ҳатти- ҳаракатини унинг биринчи кунларига қараганда намоёнроқ бўлшгани ва янада кучайганлигига ишора қилиб, бугунги инқилобчилар  Ислом Инқилобининг дастлабки кунларидаги инқилобчилардан ҳам ҳушёр, огоҳ ва матонатлироқдир шу асосда Инқилоб олдинги йилларга қараганда янада ривожланиб такомиллашган деб қўшимча қилдилар.

Айтиш керакки бундан 39 йил олдин яъни ҳижрий шамсий 1357 чи йил 22 баҳман куни милодий ҳисоб билан 1979 чи йилинг февралида Эронда Ислом Инқилоби ғалаба қозонганди.

Зўравон қудратлар ва халқаро импера тузумларнинг барча босимлари, золимона санкциялари, душманона сиёсатлари билан бир пайтда  Ислом Инқилоби заррачадек ўз принсиплари ва армонларидан воз кечмади ва кучлироқ руҳия билан ўз йўлини давом эттирмоқда.

 Эрон халқини зўравон қудратлар қаршисида тура олиши ва қарши кураши минтақа ва халқаро миқёсида   мазлум халқларни ҳимоя қилишдаги ҳатти- ҳаракатини намоён этди.

 Фаластин, Яман , Афғонистон ҳамда роҳингиялик мазлум мусулмонларни ҳимоя қилиш Ислом Инқилобининг принсиплари ва армонларидан илдиз отади ва замонлар ўтиши билан ҳеч қачон ўз эътиборини йўқотмайди ва эслардан чиқмайди.

Инқилоб Раҳбарининг таъбирлари билан айтганда,  халқаро миқёсидаги зулм -истибдод - коррупция қаршисида тура олишва уларни шарманда қилиш Эрон ислом жумҳурияти тузумининг принсипиал сиёсатларидан ҳисобланади.

АҚШ давлати ушбу йиллар давомида  ёлғончилик ва душманона сиёсатларининг пардаси ортида   инсон ҳуқуқларини ҳимоя этишни иддао қилиб елмоқда  ҳамда ёвузлик  ва ёлғончилик билан саҳналаштирилган  сенарияларни йўлга қўйиши билан Эронни Яманга ракета етказиб беришда айблади. АҚШ ушбу баҳоналар билан ўз жинлятлари ува душманона сиёсатларини хаспўшлашга ҳаракат қилмоқда. Аммо  АҚШ давлати ушбу иддаолари билан бир пайтда 70 йилдан бери фаластинликлар ҳуқуқини бузаётган жинояткор сионистик режимини қўллаб- қувватламоқда.

 Афғонистон ва Яман халқи ҳам АҚШда ишлаб чиқарилган қурол- яроқлар билан оммавий қирғин этилмоқда, бундан ташқари дунёнинг турли бурчакларида ҳам ҳар куни юзлаб инсонлар АҚШ томонидан нишонга олинмоқда.

Шубҳасиз,  ушбу зулм- истибдод мавжуд бўлганига қадар, Ислом Инқилоби ҳам  золимлар ва жинояткорлар қаршисида тура олиб қарши курашни давом эттиради.

Исломий Инқилоб Муаззам раҳбари  Фаластин халқига нисбатан давом этаётган золимона сиёсатларни ҳимоя этиши, Яман халқини оммавий қирғин этилишини кўриб туриб уни қўллаб қувватлаши ҳам АҚШ давлатининг  золимлиги ва шафқатсизлигининг бошқа намуналаридан эканлигини таъкидлаб,  Ямандаги инфратузилмалар ва бу мамлакатдаги мазлум халқи қарйиб ҳар куни  АҚШ ҳарбий самолётлари томонидан нишонга олиниб, АҚШда ишлаб чиқарилган қурол -яроқлар билан нобуд этилмоқда, аммо АҚШ давлати бу масалага умуман эътибор қаратмайди. Ҳатто бир парча темирни намойиш бериб  Эронда ишлаб чиқарилган ракета қолдиғи эканлигини иддао қилади деб қўшимча қилдилар.

 Бугунги кунда АҚШ давлати  Ислом тузуми ва Инқилоб ҳимоячиларни нафақат Эрон ичкарисида балки минтақада хусусан Ироқ, Сурия  ҳудудларида ҳам ёвуз террорчи гуруҳларга қарши кураш олиб бориши ва улаони таг тубидан нобуд қилишига шоҳид бўлмоқда. Айни ушбу террорчи гуруҳлар эса Вашингтон давлати ҳамда Саудия Арабистони ва сионистик режими томонидан ҳимоя этилмоқда.

Шу сабабдан АҚШ давлати  муқовамат кучларига зарба бериш мақсадида бор куч -қудратини ишга солмоқда. Аммо Инқилоб раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий ҳазратларнинг айтишларича, Осиё ғарби минтақасида муқовамат кучлари масаласида  эса АҚШ давлати муқовамат ҳаракатини издан чиқариш ва нобуд этишни мақсад қилганди, аммо бизлар ҳардоим зулм қаршисида тура олганмиз. Бугунги кунда  АҚШ ўз мақсадига эриша олмагани аммо  биз  истаган мақсадимизга  эришганимизга бутун дунё шоҳид бўлмоқда.

Шубҳасиз  мақсад қилиш ва ўз мақсадига эришиш Ислом Инқилобининг принсипларидандир. Эроннинг ушбу принсиплари эса АҚШ давлатининг барча иддаолари хусусан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги ман-манликлари ва иддаоларининг асоссизлигини фош этиб берган.

Ислом Инқилоби инсоннинг олий қадриятларини қайта тиклаши билан трик ва мангу бир ҳақиқатга айланган.

22 баҳман кунида Эрон халқинин кенг қамровли намйишлари ўтказиши ушбу ҳақиқатнинг яққол исботидир.

 

Ёрлиқ