Эрон Исломий Инқилоби ғалабасига бағишланган кўча намоишлари Эрон шаҳарларида кенг нишонланмоқда
(last modified Sun, 11 Feb 2018 07:29:55 GMT )
феврал 11, 2018 12:29 Asia/Tashkent
  • Эрон Исломий Инқилоби ғалабасига бағишланган  кўча намоишлари Эрон шаҳарларида кенг нишонланмоқда

22-баҳман куни Теҳрон ва Эроннинг мингдан ортиқ шаҳарлари ва 4000 дан кўпроқ қишлоқларида халқ Инқилоб ғалабасини катта шукуҳ билан нишонламоқда.

Эрон шимоли-шарқида жойлашган Машҳад шаҳрида 22-баҳманга бағишланган кўча намоишлари  бугун эрталаб халқнинг фаол иштироки билан бошланди.

Маросим иштирокчилари қўлларида Эрон байроғи ҳамда Имом Хумайний (р) ва Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий ҳазратлари суратларини баланд кўтариб, "Аллоҳу акбар!", "Америкага ўлим!" , "Исроилга ўлим!" шиорларини бериш  билан биргаликда Инқилобнинг мақсади бўлган истиқлол, озодлик ва Ислом Жумҳурияти шиорларини ҳам барала айтишарди.