Теҳрон ва Тошкентнинг ўзаро ҳамкорликларини кенгайтириш йўлида навбатдаги муҳим одимлари
Шанба куни Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация, Теҳрон шаҳрида Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ва Эрон президенти Ҳасан Руҳонийлар билан учрашиб мулоқот қилди.
Муҳаммаджавод Зариф ва Абдулазиз Комилов Теҳронда учрашганида минтақа масалалари жумладан Афғонистонда айрим террорчи гуруҳлар фаолиятини ҳар икки мамлакат учун муштарак таҳдид эканлигини таъкидлаб, бу заминда қўшма ҳамкорликлар йўлларини кенгайтириш юзасидан фикр алмашдилар.
Бу сафар жараёнида жорий йилнинг март ойида Тошкентда ўтказилиши кутилаётган Афғонистон бўйича хавфсизлик конференциясида қатнашиши учун Афғонистон ва Ўзбекистон ТИВларини муштарак даъватномаси Эрон ташқи ишлар вазирига топширилди.
Барчага маълумки Афғонистон узоқ йиллардан бери хусусан АҚШ томонидан ишғол этилганидан кейин янада нобарқарор бир мамлакат ҳамда террорчи гуруҳларнинг тинч ҳаётига айланган. Бу мамлакат ҳозирги шароитда минтақа ва халрқаро ҳамжамият ёрдамига мўҳтождир. Айни пайтда терроризм ва экстремизга қарши кураш йўлида минтақавий фурсатлардан фойдаланиши тўғри келади.
Афғонистон бугунги кунда АҚШ томонидан Сурия ва Ироқдаги террорчи гуруҳлар хусусан ИШИД аъзоларини бу мамлакатга жўнатилиши каби муаммоларга ҳам дучор бўлмоқда.
Теҳрондаги Ўзбекистон республикасининг фавқуллода ва мухтор элчиси ушбу муштарак таклифномани Эрон ТИВ раҳбарига топшириши билан Тошкентда ўтказилиши кутилаётган мазкур конференцияда Эрон делегациясини фаол қатнашишига умид қилди
Минтақадаги ижобий алоқалар ва муносабатлар эса Ўзбекистон давлатини Эроннинг таъсирчан ўрни ва ролига таянган ҳолда Афғонистон масаласига ечим топилишга қизиқаётганлигидан далолат беради.
Эрон Ислом Жумҳуриятининг Президенти Ҳасан Руҳоний ҳам 10 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан мулоқот чоғи Теҳрон ва Тошкент ӯртасидаги маданий муносабатларни ривожлантиришнинг заруратини таъкидлаб, деди: маданият ва маънавият соҳасида Эрон ва Ӯзбекистон ягона илдиздан баҳра олишади. Бу икки мусулмон мамлакат меҳр –муҳаббатга асосланган раҳмоний исломни экстремизм ва зӯравонликка қарши қӯйиб, якдиллик билан ривожланиш сари қадам қӯйишлари мумкин.
Ҳасан Руҳоний шунингдек, Эрон ва Ӯзбекистоннинг минтақавий масалалар бӯйича ӯзаро жиддий ҳамкорликларига ишора қилиб, деди: Теҳрон қӯшни ва минтақа мамлакатларида тинчлик-осойишталикнинг барқарорлашувига юксак аҳамият қаратади. Шу сабабли бу икки мамлакат минтақада барқарор тинчликни вужудга келтириш ҳамда террорчилик ва зӯравонликка қарши кураш бобида ҳамкорлик қилишлари мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Эрон Президенти ва халқини Исломий Инқилоб ғалабасининг 39-йиллиги муносабати билан табриклади ҳамда Эроннинг минтақа ва жаҳон сиёсий вазиятига ӯтказадиган таъсирини таъкидлаб, илова қилди: Ӯзбекистон барча имкониятлардан фойдаланиб Эрон Ислом Жумҳурияти билан муносабатларнинг янги даврини бошлашга ҳаракат қилади.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Комилов шунингдек эронлик касбдоши Муҳаммаджавод Зариф билан учрашиб мулоқот қилди.
Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама этишди.
Евроосиё миллий университети ўрганишлар институтидаги таҳлилчилар аъзоси Богобет Кеносов Эрон ва Марказий Осиё ўртасидаги алоқаларга ишора қилиб, Эроннинг муҳим бўлган бир мамлакат эканлигини таъкидлади. У ўз сўзларида Эрон бутун минтақада муҳим бир сиёсий рол ва мавқега эгадир. Эрон билан ҳамкорликларни кенгайтириш эса минтақа мамлакатлари учун аҳамиятлидир. Шу сабабдан Марказий Осиё респупбликалари Эрон билан алоқаларини кучайтиришга қизиқиш билдиришади.
Эрон ислом жумҳуриятини минтақа мамлакатлари билан ўзаро алоқаларини кучайтиришни олқишлаши ҳамда Афғонистонда зудлик билан барқарорлик ва тинчликни ўрнатилишига қизиқиши табиийдир.