Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари Теҳронда учрашди
(last modified Wed, 14 Feb 2018 13:23:21 GMT )
феврал 14, 2018 18:23 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари Теҳронда учрашди
    Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари Теҳронда учрашди

Бошқаларнинг Америка билан ўзаро ҳамкорлик қилиши Эрон учун аҳамияти йўқ. Аммо, Эроннинг позицияси шундаки, мазкур ядровий битим ҳеч қандай ўзгаришсиз ижро этилиши керак.

Эрон ва Россия ташқи ишлар вазирларининг ўринбосарлари Теҳронда икки томонлама масалалар ва Эрон ядровий дастурига оид келишув ижросининг охирги жараёнлари ҳақида суҳбат ўтказишди. 

Эрон ислом жумҳурияти ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Аббос Ироқчи бугун чоршанба куни Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Сергей Рябьков билан учрашганда Эрон ва олтилик давлатлари томонидан эришилган ядровий битим доирасидаги "Қўшма ҳаракатлар комплекс дастури"нинг ижро этилиши ва америкалик расмийларнинг ядровий келишув ҳақида билдирган баёнотлари хусусида шундай айтдики, бошқаларнинг Америка билан ўзаро ҳамкорлик қилиши Эрон учун аҳамияти йўқ. Аммо, Эроннинг позицияси шундаки, мазкур ядровий битим ҳеч қандай ўзгаришсиз ижро этилиши керак. 

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосарига кўра, Эрон ядровий келишуви юзасидан ҳеч қандай янги музокаралар ўтказилмайди ва Эрон, Россия, Хитой ҳамда Европанинг учала мамлакатининг позицияси ҳам бу ҳақда очиқ ойдин ва равшандир. 

Россия ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ҳам шундай айтдики, Россия ядровий келишувни ҳамиша ҳимоя қилиб келган ва музокаралар даврида ҳам унинг ижросида ҳам ўз ёрдамини аямаган.    

Ёрлиқ