Эрон президенти Ҳиндистонга сафар қилди
Ҳиндистон бош вазирининг таклифига биноан бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний бошчилигидаги сиёсий ва иқтисодий юқори мартабали делегаця Ҳиндистон расмийлари билан учрашиб мулоқот қилиш мақсадида бу мамлакатнинг Ҳайдаробод шаҳрига борди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Эрон ислом жумҳурияти президентининг Ҳиндистонга сафари жараёнида икки мамлакат масъуллари ўртасида 15 ҳамкорлик ҳужжатлар ва келишув меморандумлар имзоланиши кутилмоқда.
Эрон президенти Ҳайдарободга уюштирган икки кунлик сафарида бу шаҳарнинг исломий уламолари билан учрашиши ҳамда бу шаҳрнинг жума намозида нутқ сўзлашиши айтилади.
Шанба куни Руҳонийни Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида ҳам бу мамлакатнинг расмийлари кутиб олишади.
Эрон президенти бугун Ҳиндистонга уюштирган сафаридан олдин ўтказилган матбуот конференциясида Чобаҳор портини кенгайтиришга сармоя киритиш ҳамда Зоҳидон темир йўлини йўлга қўйишни Эрон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликларининг асосий мавзуларидан эканлигига тўхталиб, Теҳрон ва Деҳли ўртасидаги ҳамкорликлар ва муносабатлар яхши ва контсруктив йўналишидадир, айниқса 2016 чи йилнинг май ойида Ҳиндистон бош вазири Нарандра Модининг Теҳронга қилган сафари ҳам ушбу ҳамокрликларини кенгайтиришга ижобий таъсирини ўтказганди. Келажакда Ҳиндистон ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликларни чуқурлаштирилиши ва ўзаро муносабатларини янада яхшиланишига умид қиламиз деб таъкидлади.
Ҳасан Руҳоний шунингдек Эрон ва Ҳиндистон давлатлари минтақа ва халқаро миқёсидаги масалаларга нисбатан муштарак қарашга эгалиги ҳамда бу сафарида айни шу масалалар хусусан терроризмга қарши кураш мавзуси атрофлича фикр алмашилишини маълум қилди.
У ўз сўзларида Эрон ва Ҳиндистонни Ҳарбий блокка қўшилмаслик ҳаракатининг иккита муҳим аъзоси эканлигига ишора қилар экан, икки мамлакат халқаро масалалар хусусан ривожланиш ҳолидаги мамлакатлар борасида мулоқот ўтказишади деб айтди.