Шошилинч! Эронда йўловчи самолёт ҳалокатга учради
феврал 18, 2018 14:32 Asia/Tashkent
Эроннинг Исфаҳон вилояти, Семир шаҳри ҳудудида йўловчи самолёт қулаб тушди
Эроннинг Aseman Airlines авиакомпанияси мамлакат жанубида ATR 72-500 русумли самолёти ҳалокатга учраганини тасдиқлади. Press TV тарқатган хабарга кўра, самолёт Дена зиёратгоҳи жойлашган тоғли ҳудудда қулаб тушган.
Ушбу самолёт Теҳрондан Ясуж шаҳрига учаётган эди. Самолёт бортида жами 66 киши бўлган. Компания тошларга урилган самолётдаги барча одам ҳалок бўлганини тасдиқлаган.
Исфаҳон вилояти губернаторининг маълум қилишича, ҳудудда айни вақтда кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қутқарувчилар вертолётлари воқеа жойига етиб бора олмаяпти.
Ёрлиқ